ХОЛЕСТЕРИН

ХОЛЕСТЕРИН, холестерол — стеринлар гуруҳига мансуб модда. Биринчи марта ўт тошидан ажратиб олинган. Сувда эримайди, органик эритувчиларда яхши эрийди, рангсиз кристалл. X. барча тирик организмларда учрайди; Х. нинг кўп қисми нерв ҳамда ёғ тўқималарида, тухум ва сперма ҳужайраларида, жигарда (X. биосинтез қилинади), буйрак усти безларида, ва б. да бўлади. Қон плазмасида X. юқори ёғ кислоталари (олеин кислота) билан бирга мураккаб эфир ҳолида учрайди. Организмда X. буйрак усти безлари гормонлари, ўт кислоталар, Д витамини ва б. алмашинувида қатнашади. Одам қонида ўртача 150—200 мг% X. бўлади. Кўпроқ ёғли овқат истеъмол қиладиган кишиларда X. миқцори кўпаяди, бу ўт тошлари ҳосил бўлишига, қон томирлари деворида X. тўпланишига ва моддалар алмашинувининг бузилиши ва б. га олиб келади.

Loading...