ХОЛИҚИЙ

ХОЛИҚИЙ Муҳаммаджон (1890, Қўқон — 1938.18.11, Бухоро вилояти) — маърифатпарвар педагог. Қўқон ва Бухоро мадрасаларвда ўқиган. 1910 й. ўз уйида янги усул мактабини очган ва болаларни ўқитган; шоир Чархий шу мактабда ўқиган. 1917 й. Кўқондаги «Таълими маориф» («Маориф тарқатиш») жадидлар ташкилотида саркотиб бўлган. 1917—26 й. ларда Қўқондаги дорилмуаллимин (1920 й. дан таълимтарбия техникуми)да ҳуснихат, она тили ва адабиётдан даре берган; дорилмуаллиминда ёзувчи Абдулла Қаҳҳор, акад. лар Т. Зоҳидов, Ж. Саидов ўқиган. Айни пайтда 1918—28 й. ларда Қўқондаги 11мактабда ўқитувчи. 1929—30 й. ларда ва 1937 й. дан миллатчиликда айбланиб, ҳибсда бўлган. Турмада вафот этган. 1913 й. дан жадид матбуотида илммаърифатга доир мақолаларини эълон қилган. «Туркий алифбо» дарслиги (1916), «Жумҳурият нима?» (1917) рисоласи муаллифи.

Loading...