ХОМ АШЁ

ХОМ АШЁ — конлардан олинган фойдали қазилмалар ва б. табиий ресурслар, улардан ишлаб чиқарилган ва яна ишлов талаб этадиган маҳсулотлар. Кенг маънода Хом ашё меҳнат таъсирида ўзгарган ва янада ишланиши лозим бўлган меҳнат предметинн англатади. И. ч. жараёнида Хом ашёдан тайёр маҳсулот ёки ярим фабрикат пайдо бўлади. Хом ашёнинг жами хилмахил кўринишлари келиб чиқишига кўра саноат ва қ. х. хом ашёсига бўлинади. Саноат Хом ашёси, ўз навбатида, минерал ва сунъий Хом ашёга бўлинади. Ишлатилишига кўра, минерал Хом ашё ёқилғиэнергетика (нефть, табиий газ, кумир, уран, ёнувчи сланецлар), металлургия (қора, рангли, нодир ва асл металлар рудалари), конкимё (агрономия рудалари, барий, кальций фторид, олтингугурт), техника (олмос, графит, слюда), қурилиш материаллари (цемент, керамика) и. ч. Х. а. лари ва б. га бўлинади. Сунъий Хом ашёга синтетик смолалар, пластмассалар, синтетик каучук, сунъий тери, синтетик ювиш воситалари ва б. киради. Қишлоқ хўжалиги Х. а. си ва ўрмон хўжалиги, балиқ овлаш ва тайёрлов тармоғининг ишлов берилмаган (хом) маҳсулотлари ўсимлик Хом ашёси (дон ва техника экинлари, ёғоч, ёввойи ва шифобахш ўсимликлар) ва ҳайвонот Хом ашёси (гўшт, балиқ, сут, тери, жун) га бўлинади. Айрим саноат тармоқларида Хом ашёни бирламчи (металлургияда рудалар, қоғоз саноатида целлюлоза) ва иккиламчи (металл парчалари, макулатура) турларга бўлиш муҳим амалий аҳамиятга эга. Иккиламчи хом ашёдш тўғри фойдаланиш ижтимоий меҳнатни тежашни таъминлайди. Бирламчи Хом ашёни комплекс қайта ишлаш саноатнинг Хом ашё базасини кенгайтириш ва иктисодий самарадорлигини оширишда муҳим манба хисобланади.

Loading...