ХОНА

ХОНА (арифметикада) — ўнли саноқ системасида ёзилган натурал сонда қатнашган рақамлар ўрни. Mac, 7816 — тўрт хонали сон. 6871679123 сонида 9 рақами чапдан 7хонада турибди дейилади. Натурал сон учун ҳар бир хона ўз номига эга: ўнгдан 1 хона «бирлар», 2хона «ўнлар», 3—хона «юзлар», 4 — хона «минглар», 7—хона «миллионлар», 10— хона «миллиард лар» хонаси дейилади.

Loading...