ХОНАҚОҲ

ХОНАҚОҲ — катта бино ёки унинг асосий хонаси:

1) диний меъморий иншоотлар (маежид, Мадраса ва б.)даги катта хона (зал), зиёратчилар учун қурилган жамоатхонапар, ҳужралар ҳам шундай аталади;

2) суфийлар машғулотларини ўтказишга мўлжалланган катта хона ва унинг атрофига қурилган хужралардан иборат меъморий маскан;

3) маҳалла, қишлоқ масжидларининг томи (ёпмаси) гумбазли ёки текис бўлган кишки кисми.

X., одатда, мурабба ёки тўртбурчак тарҳли бўлиб, бир неча кириш эшигига эга бўлган. Мужассамотида, айниқса, очиқ муҳитда марказийликка мойиллик сезилади. Асосий кириш эшиги анъанавий усулда баланд пештокли қилиб қурилган, эшиклар тобадонига ёғоч панжаралар ўрнатилган, ичи оддий, равоқли, токчали, мехроби серҳашам безатилган. Бинолар таркибидаги X. мақбара бўлган ёки тунга ўхшаш вазифани бажарган (мас, Тошкент ш. даги Бароқхон мадрасасидати Суюнчхўжа мақбараси, Абулкосим мадрасасидаги Мўйи муборак X. ва б.). Маҳалла маежидлари X. и гумбаз томли қилиб қурилса ҳам, айвонининг шифти текис бўлган. Кўп ҳолатларда X. ҳам, айвон ҳам бир хил тўсинли қилиб қурилган. Йирик Хонақоҳлар амалий безак санъати намуналари (ганч ва ёғоч ўймакорлиги, наққошлик ва б.) билан жозибадор безатилган (Бухородаги Хўжа Зайнуддин, Чор Бакр, Қосим Шайх Х. лари диққатга сазовор). X. махсус бино сифатида Ўрта Осиёда Амир Темур даврида ҳам маълум бўлган, 16-а. дан кенг миқёсда қурила бошлаган. Вақт ўтиши билан Хонақоҳнинг вазифаси ўзгариб борган, сўнгги ўрта асрларга келиб X. дарвишлар зикру самоъ қиладиган масканга айлана бошлаган.

Loading...