ХОНДИЗА ПОЛИМЕТАЛЛ РУДА КОНИ

ХОНДИЗА ПОЛИМЕТАЛЛ РУДА КОНИСурхондарё вилоятидаги кон. Ҳисор тоғларининг жан. ғарбий қисмида, Денов ш. дан 90 км нарида жойлашган. Вулканоген жинслардаги колчеданполиметалл саноатгенетик типга мансуб. Конда 1968—74 й. ларда муфассал разведка ишлари олиб борилган. Конни Т. Ш. Шоёқубов очган. Хондиза полиметалл руда кони вулканотектоник структурада жойлашган бўлиб, асосан, андезитдацитриолит таркибли қуйи карбон тоғ жинсларидан тузилган. Интрузив тоғ жинсларидан гранитпорфир, габброгранит, габбродиорит, диабазпорфир, адамелит ва лампрофирлар мавжуд. Кондаги энг катга руда тўплами визе ярусининг зой (C,t—V,) ва вахшивар (C,v2S) свита ётқизикларида (конгломерат, қумтош, алевролит ва риолитли туфлар) жойлашган. Асосий рудалашув зонаси бир-бирига яқин жойлашган, 10 — 20 м дан 120—150 м гача бўлган қатламсимон ва линзасимон таналардан иборат бўлиб, ялпи брекчиясимон ҳамда холхолсимон рудалар мажмуасидан иборат. Полиметалл рудалар, асосан, галенит, сфалерит, халькопирит минералларидан ташкил топган. Оз микдорда пирит, кварц, серицит, доломит, хлорид ҳам учрайди. Рудада асосий элементлар (Zn, Pb, Си) дан ташқари, саноат аҳамиятига эга Аи, Ag, Cd, Se, Fe ва б. бор. Х. п. р. к. да қўрғошин — 703,8 минг т (рудадаги таркиби 2,99%), рух — 1503,8 минг т (6,39%), мис 173,1 минг т (0,85%), кумуш — 2333,3 т (114,3%), олтин — 7064 кг (0,35 г/т), селен — 128 т (0,00068%), кадмий, индий ва б. нинг захиралари аниқланган. Хондиза полиметалл руда конини ўзлаштириш 2005 й. дан қўшма корхона ташкил қилиш йўли билан амалга ошириш мўлжалланган.

Loading...