ХОНСЮ

ХОНСЮ, Хондо — Япония архипелагидаги энг катта орол, Япон денгизи билан Тинч океан оралиғида. Майд. 230,4 минг км2 (атрофидаги ороллар билан бирга 231 минг км2), уз. 1400 км дан зиёд. Оролда мамлакат ахрлисининг тахм. 80% яшайди. Рельефи, асосан, тоғли. Оролнинг марказий кисмини йирик тоғ тизмалари (Оу, Хида, Кисо, Акаиси) эгаллаган. Вулкан кўп, Фудзияма вулкани Япониядаги энг баланд чўққи (3776 м). Тезтез кучли зилзила бўлиб туради. Соҳил қисми камбар текислик. Олтингугурт, қўрғошин, pyx, нефть, газ конлари бор. Иклими муссонли, океан иклими, шим. да мўътадил, жан. да субтропик. Кузда тайфунлар бўлади. Дарёлари қисқа, серостона, гидроэнергия захирасига бой. Энг катта кўли — Бива. Тоғлар кенг баргли ўрмонлар билан крпланган, жан. да субтропик доим яшил ва игна баргли ўрмонлар бор. Миллий боғлар ташкил этилган. X. — Япониянинг иқгисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудуди. Текисликларда аҳоли зич, деҳқончилик ривожланган. Йирик шаҳарлари: Токио, Осака, Нагоя, Киото, Йокохама, Кобе. Хўжалиги ҳақида Япония мақоласига қ.

Loading...