ХОПКИНС

ХОПКИНС (Hopkins) Фредерик Гоуленд (1861.20.6, Истборн 1947.16.5, Кембриж) — инглиз биокимёгари. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1905) ва президента (193035), Лондон университетини тугатган (1894, фалсафа дри) ва 1898 й. гача шу жойда ишлаган. Кембриж университетида проф. биокимёгар (1914 й. дан). Асосий илмий ишлари организмда азот алмашинуви биокимёсига оид. А ва Д витаминларини, глутатионни кашф этган. Ишлаб турган мускулларда сут кислотасининг тўпланишини аниқлаган. Нобель мукофоти лауреати (1929).

Loading...