ХОҚОНИЙ ШИРВОНИЙ

ХОҚОНИЙ ШИРВОНИЙ (тўлиқ исмшарифи Афзалиддин Бадил ибн Али) (1120, Ширвон 1199, Табриз) — озар шоири. Ғазал, қасида ва маснавийлар битган. Шоир Абу Ало Ганжавийдан (12-а. 1-ярми) бадиий ижод сирларини ўрганган. 25 ёшида Ширвоншохдар саройидаги адабий доирага дохил бўлиб, «Хоқоний» тахаллуси билан ғазаллар ёза бошлаган. Аммо сарой амалдорлари Хоқоний Ширвоний билан устози орасида низо чиқаради. Хоқоний Ширвоний ҳажга бориш баҳонаси билан бу можаролардан қутулади (1156). Хоқоний Ширвоний ҳаждан қайтгандан сўнг ҳам унинг атрофидаги иғво ва туҳматлар тўхтамайди. Ҳатто Мужриддин Бойлақоний Хоқоний Ширвоний имзоси билан Исфаҳон халқини ҳажв қилиб, қасида тарқатади, шоир зиндонга ташланади. Унинг «Сифаҳон», «Ҳибсиёт» (1159) қасидалари шу муносабат билан ёзилган. Византия шаҳзодаси Андроник Камен ёрдамида ҳибсдан қутулган. Умрининг охирги йилларини Табризда ўтказган. Шоирнинг қабри Мурғоб қабристонидаги «Мақбарат ушшуаро»дадир. Хоқоний Ширвонийдан бизга қадар 14 минг байтдан иборат шеърлар девони, 3 минг байтни ташкил киладиган «Туҳфат улИроқайн» («Икки Ироқ туҳфаси», 1157) маснавийси мерос бўлиб қолган. Шеърларида ишқмуҳаббат тасвири билан бирга мавжуд ижтимоий тузум, ўзи яшаётган замон иллатларини рўйрост танкид, зулмзўравонликлардан нолиш кучли. Ижоди 13-а. дан ўрганила бошлаган. «Туҳфат улИроқайн» маснавийси ҳамда «Мадойин қасри» қасидаси Араб ва Ажам халқлари тарихи, маънавиятини ўрганишда муҳим манба вазифасини ҳам ўтайди.

Prev Article

ХОЧ

Next Article

ХРЕН