ХОР

ХОР (юн. choros — давра ўйин қўшиғи) — 1) антик давр театр томошаларининг жамоавий иштирокчиси; биргаликда куйлаб, рақсга тушиб драматик ҳолатларга, қаҳрамонлар ҳаракатига изоҳ берадиган актёрлар гуруҳи;

2) хонандалар жамоаси. Таркибига кўра, бир турдаги (эркаклар хори, аёллар хори, болалар хори) ва аралаш, шунингдек, ижрочилар сонига қараб камер (12 — 20 кишидан иборат), кичик ва катта [100—120 гача; қўшма Хор ларда 500 — 1000 ва ундан ортиқ иштирокчи қатнашиши мумкин] Х. ларга бўлинади. Европада профессионал унисон Хорлар христиан черковларда 4-а. дан маълум (клирос). 10—13-а. ларда Хор жамоасининг овоз (партия)ларга бўлиниши бошланди. Гомофония услуби ва мумтоз гармониянутт ривожи даври (17-а.)дан аралаш X. жамоаси 4 та (сопрано, альт, тенор, бас) партияга ажратилди. X. ижрочилиги мусиқа чолғулари жўрлигида ва жўрсиз (а капелла) бўлади. Ўзбекистонда кўп овозли X. ижрочилиги 19-а. охиридан ривожлана бошлади (В. Сакович, Н. Миронов. С. Кузьменко ва б. раҳбарлигидаги жамоалар). Профессионал Хорлар 20-а. ўрталарида ташкил топган: Ўзбек радиоси Хори (1947, В. Веров), Навоий театри Х. и (1948), Ўзбек филармониясининг Давлат академик капелласи (1952, С. Валенков ва А. Султонов). Айнан шу даврдан бошлаб X. ижрочилиги махсус мусиқа таълими тизимига киритилди, профессионал жамоалар қаторида ўқув, ҳаваскор, болалар Хор лари кенг ривож топди. Ҳозирда Ўзбекистонда бир неча профессионал X. жамоалари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон давлат академик капелласи (1978—2001 й. ларда бадиий раҳбари ва бош дирижёри — А. Ҳамидов, 2002 й. дан Д. Жданов). Репертуаридан чет эл композиторлари (Керубини, Моцарт, Верди, Форе, Гендель, Танеев, Чесноков, Рахманинов ва б.)нинг мумтоз асарлари, шунингдек, қайта ишланган ўзбек халк, қўшиқлари, Ўзбекистон композиторлари асарлари ўрин олган. Ўзтелерадиокомпанияси қошидаги Республикада хизмат кўрсатган хор жамоаси (ташкилотчиси — Б. Умиджонов, 1960; 2003 й. дан бадиий раҳбари — Д. Маликова, дирижёри — Ж. Шукуров). Ижро услубида Европа хор анъаналари билан миллий хонандалик. услублари уйғунлашган. Репертуаридан М. Бурҳонов, Б. Умиджонов, С. Бобоев, Ик. Акбаров, М. Насимов ва б. қайта ишлаган халқ қўшиклари, М. Бафоев, Ф. Алимов, Б. Лутфуллаев, Д. Омонуллаева, Н. Ғиёсов ва б. ўзбек композиторларининг поэма, кантата, ораториялари асосий Урин тутади. Хусусий ташкил этилган «Ипак йўли» камер хори (2001, Д. Жданов) фаолият юритмоқда. Репертуаридан жаҳон халқлари қўшиқлари, чет эл мумтоз асарлари урин олган (яна қ. «Булбулча»).

Барно Мусабоева.

Loading...