ХОРАЛ

ХОРАЛ (лот. cantus choralis — хор ижрочилиги) — Европа профессионал мусиқасининг илк шакли, бир овозли черков хори ижросига мўлжалланган диний (христиан) мазмундаги асар. Қогозга туширилган илк нусхалари 8 — 9-а. ларга тааллуклидир. Классицизм давригача X. кўп овозли мусиқа (хусусан, полифония)нанг асосий манбаи вазифасини бажарган. X. куйларини қайта ишлаш йўли билан 10—17 а. лардаги кўпгина мусиқа жанрлари ва шакллари қарор топди (органум, антифон, респонсорий, мотет, месса, кантата, X. прелюдияск, Хорал фантазиясн ва б.). И. С. Бах, Г. Ф. Гендель, В. А. Моцарт, П. Чайковский, С. Танеев, С. Рахманинов, ўзбек композиторларидан М. Бурҳонов, Ик. Акбаров, М. Тожиев ва б. Х. нинг бадиийифодавий имкониятларидан ижодий фойдаланишган.

Prev Article

ХОРАЗМШОҲ

Next Article

ХОРВАТЛАР