ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИЎзбекистон Республикам таркибидаги вилоят. 1925 й. фев. дан 1938 й. янв. гача Хоразм округи. 1938 й. 15 янв. да ташкил этилган.

Республиканинг шим. ғарбида, Амударё қуйи оқимининг чап соҳилида. Шим. ва шим. шарқдан Қорақалпоғистон Республикаси, жан. ва жан. ғарбдан Туркманистон, жан. шарқдан Бухоро вилояти билан чегарадош. Майд. 6,1 минг км2. Аҳолиси 1412,7 минг киши (2004). Таркибида 10 қишлоқ тумани (Боғот, Гурлан, Урганч, Хива, Хонқа, Шовот, Янгиариқ, Янгибозор,Қўшкўпир, Ҳазорасп), 3 шаҳар (Урганч, Хива, Питнак), 7 шаҳарча (Гурлан, Хонқа, Чалиш, Шовот, Янгибозор, Қўшкўпир, Ҳазорасп), 100 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази — Урганч ш.

Табиати. Вилоят чўл зонасида, Хоразм воҳасининг ғарбий қисмида, ўртача 100 м баландлиқда жойлашган. Рельефи пасттекисликдан иборат. Амударё қад. дельтасининг бир қисми бўлиб, дарё ётқизиқларидан ташкил топган. Қорақум чўлига туташган ғарбий ва жан. ғарбий қисми қум билан қопланган. Фойдали қазилмалардан оҳактош, қум, гил ва б. қурилиш материаллари бор. Иқлими кескин континентал. Қиши мўътадил совуқ, қор кам ёғади, янв. нинг ўртача траси —5°, энг паст тра —32°. Ёзи иссиқ, қуруқ, июлнинг ўртача траси 30°, энг юқори тра 45°. Вегетация даври 200—210 кун. Йилига 78—79 мм ёғин тушади, асосан, мартапрель ойларида ёғади. Шим. ва шим. шарқий шамоллар эсади. Ягона дарёси — Амударё вилоят ҳудудида кенг водий бўйлаб оқади, қирғоқлари паст, шу сабабли тошқин бўлиб туради. Тошқинга қарши дамбалар қурилган. Амударё сувидан йирик каналлар ердамида экинларни суғоришда фойдаланилади. Вилоят жан. да майда шўр кўл, ботқоқлик ва шўрхок кўп. Тупроқлари Амударёнинг аллювиал ётқизиқларидан ташкил топган. Дарё водийсида ўтлоқи, ўтлоқиботқоқ тупроқлар, ғарбида қумликлар учрайди. Суғориладиган ерларда, асосан, бўз тупроқ бўлиб, кучли шўрланган. Вилоят ҳудудининг асосий қисми ҳайдаладиган ерлар. Амударё қайирларидаги тўқайзорларда терак, тол, жийда, юлғун, кандир, қумликларда саксовул ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан, асосан, кемирувчилар, судралувчилар, тўқайзорларда тўқай мушуги, чиябўри; қушлардан тўрғай, ўрдаклар, кулранг ғоз, оққуш, бирқозон, балиқчи, деҳқончумчуқ, қизилиштон, зарғаддоқ ва б. бор. Сув ҳавзаларида ондатра ва нутрия иқлимлаштирилган.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (96,3%), шунингдек, туркман, рус, қозоқ, татар, корейс, қорақалпоқ ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 231,6 киши. Шаҳарликлар 321,7 минг киши, қишлоқ аҳолиси 1091 минг киши (2004).

Ўтмишда Хоразмда яшовчи ўзбеклар қабилалари бир неча этник гуруҳлар бўлиб, улар Абулғозий Баҳодирхон (1643—64) томонидан 4 гуруҳ (тўп)га бўлинган. Ҳар бир гуруҳга 2 қабила (1 гуруҳга уйғур ва найман, 2 сига қўнғирот ва қиёт, 3сига нукуз ва манғит, 4сига қанғли ва қипчоқлар) бирлаштирилган. Шунингдек, бир неча қабила қолдиқлари (жалойир, кенагас, дўрмон, юз, минг, ших, катагон) ва айрим этник гурухлар (алиэли, хўжаэли ва. сайидлар) мавжуд бўлган. Амударёдан сув оладиган каналлар ва суғориладиган ерларнинг катта қисми шу қабила ва уруғларга тақсимлаб берилган ва улар астасекин ўтроқлашиб, деҳқончилик билан шуғулланганлар. Қолган гурухлар Хоразмда жуда кам бўлиб (булар қўнғиротлар ва б.) вилоятнинг Гурлан ва Шовот туманлари, манғитлар Гурлан тумани ва Шовот тумани (АнбарМанақ)да, қиётлар Шовот туманида, қипчоқлар Урганч, Шовот ва Қўшкўпир туманлари, дўрмонлар Урганч ва Шовот (АнбарМанақ) туманларида, хидирэли Урганч ва Хивада, тама Хонқа ва Боғот туманларида жойлашган.

Хўжалиги. Хоразм вилояти иқтисодиётида қ. х. билан бирга саноат ҳам салмокди ўринни эгаллайди. Пахта толаси, калава ип, гилам, озиқ-овқат маҳсулотлари, машина ускуналари экспорт қилинади.

Саноати. Вилоятда пахта тозалаш саноати ривожланган (барча туман марказлари ва Урганч ш. да пахта тозалаш заводлари бор). Гурлан, Богот, Хонқа, Урганч, Хива ва Ҳазораспда тўқимачилик, пиллакашлик, тикувчилик; Хивада гилам фкаси, «Хива гидами» акциядорлик жамияти ишлаб турибди. Фаолият кўрсатаётган жами корхона ва ташкилотлар 13748 та. Микрофирмалар сони 11340 дан зиёд (2004).

Вилоятда 36 қўшма корхона ва уларнинг филиаллари ишлаб турибди. Ўзбекистон — Туркия «Багат Текстиль», «Хоразм—Нуртоп», «СемурғСанТе», «Хоразм Текстиль», «Мемгилам»; Ўзбекистон — АҚШ «Амерозиндустриес», «Хива маликаси», «Нурлайт», «Раҳнамо Hyp»; Ўзбекистон — Германия «Унихо», «ЎзОлмонХотелз», «Хива Карпет»; Ўзбекистон — Британия «Хива»; Ўзбекистон—Россия Н«амунаАгрофуд»; Ўзбекистон — Италия «Мева»; Ўзбекистон—Украина К«иевХоразм»; Ўзбекистон — Хитой «Азия Текстиль ЛТД»; Узбекистан — Туркманистон «ҒайратХумоюн» ва б. шулар жумласидандир.

Қишлоқ хўжалиги асосини пахтачилик ва ғаллачилик ташкил этади. Полизчилик, сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик, пиллачилик ҳам ривожланган. Ширкат, ижаpa ва хусусий фермер, деҳқон хўжаликлари, акциядорлик жамиятлари фаолият кўрсатади. Вилоятда жами экин майд. 232,1 минг га, шундан 129,4 минг га қ. ҳ. ширкатлари (69 минг га ер хусусий фермерлар, 33,7 минг га ер деҳқон хўжаликлари)га тегишли. Умумий ер фондининг 38,4% ҳайдалади, 18,2% яйлов, ўтлоқ, 1,3% боғ ва токзор; ўрмон ва чангалзорлар 9,6% ни, тутзорлар 0,9%ни ташкил этади.

1991—2003 й. ларда канал ва ариқлар реконструкция қилиниб, сув йўлларининг умумий узунлиги кўпайди. Хоразм вилояти даги шўр сувлар вилоят ташқарисига захкашлар орқали чиқариб ташланади. Вилоятда ирригация ва мелиорация ишларига алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Жами экин майдонининг 102,3 минг гектарига пахта, 86 минг гектарига дон, 3 минг гектарига картошка, 9 минг гектарига сабзавот экилади (2003). Дон (асосан, буғдой, шоли) етиштириладиган майдонлар кенгайди. Хоразм вилояти мамлакатда шоли етиштириш бўйича 1ўринда туради.

Вилоят жамоа ва хусусий хўжаликларида 492,3 минг қорамол (шу жумладан, 202,1 минг сигир), 247,1 минг қўй ва эчки, 1437,6 минг парранда боқилади. 6500 дан зиёд фермер хўжалиги чорвачиликка ихтисослашган. Урганч, Хива паррандачилик фкалари фаолият кўрсатади. Хоразм вилоятида Пахтачилик и. т. станциясининг пахтачиликбедачилик зонал комплекс тажриба стяси (Урганч ш. да), Қорақум и. т. станцияси, пахта навларини тажриба қилиш участкаси (Хива туманида), мевали дарахтзорлар кўчатзори, ўрмон кўчатзори (Урганч туманида) ва б. бор.

1996—2004 й. ларда И. Бобожонов, М. Қувоқов, Б. Жуманиёзов, В. Б. Пак, А. Маҳмудова «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлдилар.

Транспорти. Хоразм вилояти орқали Тошкент — Москва, Душанба—Москва т. й. ўтган, Урганч — Тошкент йўналишида поездлар қатнайди. Т. й. узунлиги 128 км (2004). Амударё устига қурилган Ҳазорасп т. й. кўприги ишга туширилиб (Ҳазорасп яқинида, 2004), Ҳазорасп — Мискин — Тошкент т. й. масофаси қисқарди. Кўприк ҳар суткада 14 поезд, 20 минг автомобиль ўтказиш имкониятига эга. Кўприк стратегик аҳамиятга эга. Вилоятдаги қаттиқ қопламали автомобиль йўлларининг уз. 2750 км (2004). Хива — Урганч йўналишида троллейбус қатнови (1997 й. дан) йўлга қўйилган. Урганч, Хива ш. ларидан Тошкент, Самарканд, Навоий, Бухоро, Нукус ва б. шаҳарларга автобуслар катнайди. Урганч ш. халкаро ва маҳаллий йўналишлар аэропортларидан хорижий давлатлар (шу жумладан, Париж, Токио, Мюнхен, ТельАвив, Москва, Симферополь ва б.) шунингдек, Тошкент, Нукус ва б. шаҳарлар билан мунтазам авиация алоқаси ўрнатилган. Вилоят орқали Ўрта Осиё — Марказ, Бухоро — Урал, Туркманистон — Россия халқаро газ магистрал қувурлари ўтказилган.

Маданий маориф, соғлиқни сақлаш ва спорт. 2003/04 ўқув йилида 537 умумий таълим мактаби (шу жумладан, 47 ихтисослашган мактаб, гимназия, интернат мактаби) бўлиб, 335,4 мингга яқин ўқувчи таълим олди. 1997 й. да Хоразм тасвирий ва амалий санъати лицейи очилди. Вилоятдаги 57 касб-ҳунар коллежи ва ўрта махсус билим юртларида 34 мингдан зиёд талаба ўқийди (2004).

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан Хоразм Маьмун академияси қайта тикланди, педагог кадрлар тайёрлашга ихтисослашган вилоят пед. инти (1935 — 1992) АлХоразмий номидаги Урганч университетитл айлантирилди. Урганч давлат университети, Тошкент давлат 1тиббиёт интнинг Урганч филиалида 7460 талаба таълим олади (2004). Ўзбекистон ФА археология регионал бўлими, пахтачилик, Қорақум и. т. станциялари фаолият кўрсатади. Хоразм вилоятида Хива давлат «Ичан цалъа» тарихиймеъморлик музейқўрикхонаси ва унинг филиаллари, 424 жамоат кутубхонаси (5 млн. асар), 302 клуб муассасаси, маданият уйлари ва маданият саройлари, 10 га яқин маданият ва истироҳат боғи, Хоразмий, Беруний, Жалолиддин Мангуберди, Авесто ёдгорлик боғмажмуалари, «Оразибон», «Авазхон», «Достон» фольклорэтнофафик халқ дасталари, «Муборак, «Юлдуз», «Навбаҳор», «Хива нақшлари» ашула ва рақс дасталари, миллий дорбозлар гуруҳи, кўплаб бадиий ҳаваскорлик жамоалари бор. Огаҳий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театри, вилоят қўғирчоқ театри (Хива ш. да) ишлаб турибди.

Хоразм мусиқий ҳаёти Хоразм воҳасида қад. дан яшаб келаётган халқларнинг турмуш тарзида муҳим ўрин эгаллаган. Қад. Хоразм ҳудудидаги Қўйқирилганқалъа, Тупроққалъа, Қирққизқалъа каби истеҳкомлардан топилган ва асл номлари сақланмаган торли (дуторсимон, чангканора, арфага ўхшаш), дамли (най, мизмар), зарбли (даф ва ноғорага ўхшаш) чолғу созларни ушлаган аёл ва эркаклар тасвирлари туширилган тангалар ва ганч ҳайкалчалар бу воҳа мусиқа санъатининг илдизлари жуда қад. эканлигидан далолат беради. 8-а. бошидаги араблар истилоси оқибатида Қад. Хоразм маданияти ва санъати харобаликка юз тутиб, ислом маданиятининг янги анъаналари тараққий эта бошлади. Хоразмий, Беруний, Абу Абдулло ибн Юсуф Хоразмий (10-а.) ва б. олимларнинг қомусий асарларини мусиқага бағишланган қисмларида мусиқани ҳисоб илмининг таркибий бўлаги ва уни инсон руҳиятига таъсири таърифланади. «Мафотих улулум» асарида ўша даврдаги мавжуд чолғулар: уд, чангканора, қанун, танбур, мизмар, арғанун, най, сурнайларнинг номлари келтирилган. Ўша даврда Гурганжда чолғу асбоблар ясовчи усталар маҳалласи бўлган.

Муҳаммад Хоразмшоҳ даврида (1200—21) машҳур созанда устод Маҳмуд, Юсуфбек Дуторий каби созандалар эдда танилган. 14-а. да яшаган «Муҳаббатнома» достонининг муаллифи Хоразмий, Абдураҳим Ҳофиз Хоразмий, айниқса, Алишер Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонида ва б. классик шоирларнинг ғазалларида ўша давр мақомлари, созандалари ва чолғулари юксак дид билан таърифланади. Шунингдек, санъаткорлар ҳомийси Султон Вайис (Увайс), бахшилар пири Ошиқ Ойдинлар ҳам шу даврда яшаганлар. Муҳаммад Раҳимхон (1806—25) даврига келиб Ниёзжонхўжа ва унинг шогирдлари Маҳдумжон қози, Муҳаммаджон Сандиқчи, Абдусаттор махрам, унинг шогирди Худойберган косиб ва б. танбур мақомларини ривожланишига катта ҳисса қўшдилар. Комил Хоразмий Хоразм мақомларини ўзи ихтиро кдлган «Танбур чизиғи» асосида қоғозга туширишни бошлаб берган етук мусиқашунослардан ҳисобланади. 1883 й. да дастлаб Хоразм мақомлари таркибидаги «Рост» мақоми, кейин, бу ишни давом қилдириб ўғли Муҳаммад Расул Мирзо Хоразм мақомларидан Бузрук, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ, Ироқ ва Ростларни қоғозга туширган. Бу даврда Оташ бахши, Нуржон бахши ва, айниқса, Эшвой бахши ҳамда унинг шогирди Муҳаммадниёз Гуржи каби бахшилар ном қозонганлар.

Номлари номаълум бўлган устоз созандалар ва бахшилар томонидан Хоразм дутор йўллари жамланиб 11 та дутор мақоми шаклланган. Машҳур созанда ва нафис таъб эгаси Муҳаммад Раҳимхон Соний (Феруз) хонлик даври (1864— 1910) га келиб Хоразмда мусика санъати янада ривож топди. Феруз саройида 40 дан ортиқ шоир, 20 га якин мақомчи созандаларни тўплаб мушоира ва мақом кечаларини ўтказиб турарди. Сарой мақомчилари орасида Пахлавон Ниёз Мирзабоши Комил, Муҳаммад Ёқуб Девон Харрот, Ёқуб фозачи, Қаландар Дўнмас ва б. мақомларнинг чолғу ва айтим қисмларини бойитганлар. Ферузнинг ўзи ҳам мақом чолғу қисмларига 14 га яқин куй басталаган. Бу даврда 40 дан ортиқ бахши, 32 созанда қўшлари (созандаларнинг жамланган дастаси) фаолият кўрсатган. Улар сайил ва байрамларда хоннинг кўригидан ўтар ва элюртнинг томошасини ўтказишга фатво олар эдилар. Бахшилар ичида машҳурлари: Ризо бахши, Эрназар бахши, Суяв бахши; созанда қўшларидан элга танилган намояндалардан Шомурод сурнайчи ва б. бўлган.

1910 й. Хива хонлиги тахтига Асфандиёрхон ўтирганидан кейин сарой шоир ва созандалари тарқаб кетди.

Хоразмда шўролар ҳокимияти ўрнатилгач, мақом ва мусиқа ривожи бироз тўхтади. 1923 й. да Хива ш. да мусиқа мактаби ташкил қилиниб, скрипка, кларнет, танбур каби чолғу асбобларда ижро этиш бўйича синфлар очидди. 1925 й. да Москва ш. да Мулла Бекжон Раҳмон ўғли ва Муҳаммад Юсуф Девонзодаларнинг «Хоразм мусикий тарихчаси» китоби чоп этидди. Бу даврда созандалардан Сафо Оллаберганов (Муғанний), Қурбон созчи Исмоилов, Мадраҳим Ёқубов (Шерозий), Қурбонназар Абдуллаев (Бола бахши), Матюсуф Харратов (Чокар), Отажон Абдуллаев, Ҳожихон Болтаев; аёл халфалардан Онажон Собирова (Анаш махрам), Онабиби қори Отажонова (Ожиза) ва б. машҳур бўлишган. Уларнинг издошлари ва шогирдлари ичида хонандалардан Комилжон Отаниёзов, Ваҳобжон Фаёзов, Коммуна Исмоилова, Султонпошша Раҳимова, Матёқуб Раҳимов, Қувондиқ Искандаров, Жуманазар Бекчонов, Олмахон Ҳайитова, Рўзмат Жуманиёзов, Ортиқ Отажонов, Отажон Худойшукуров, Бобомурод Ҳамдамов; созандалардан дуторчи Н. Болтаев, қўшнайчи Қ. Бобожонов, торчи Ҳ. Бобожонов, ғижжакчи О. Ҳасанов; бастакорлар Р. Оллаберганов, Ш. Рамазонов, Ш. Солаев, А. Отажонов, М. Юсупов, С. Ҳайитбоев, У. Мусаев, Р. Абдуллаев, Қ. Полвонов, М. Отажонов, Р. Бекчонов, Ш. Файзуллаев, Қ. Рахимов; мусиқашунос О. Матёқубов ва б. маълум. 1958—60 й. лар орасида М. Юсупов томонидан тўплаб нотага олинган «Ўзбек халқ мусиқаси» (6,7 ва 9 жилдлар) чоп этилди. 1980—87 й. ларда Хоразм мақомларининг янги тўлдирилган вариантлари нашрдан чиқци.

Хоразм вилоятида 16 та болалар мусиқа мактаби (шулардан 3 таси санъат мактаби), мусиқа билим юрти, филармония, вилоят телерадиокомпанияси қошидаги мақомчилар ансамбли фаолият кўрсатади.

Хоразм вилоятидан Девонаи Ҳисобий, Ниёзжонхўжа, Ниёзий, Худойберган муҳркан, Комил Хоразмий, Матёқуб Харратов, М. Худойберганов, Сафо Муғанний, X. Девонов каби йирик санъаткорлар; Бола Бахши, Қ. Искандаров, Р. Жуманиёзов, Ф. Давлетов сингари Ўзбекистон халқ достончи ва ҳофизлари; Матюсуф Харратов, М. Юсупов, Р. Оллаберганов, Ш. Рамазонов, Л. Абдуллаева, И. Ниёзматов, Р. Абдуллаев, О. Матёкубов, С. Давлетов, У. Мусаев, О. Оллаберганов, Қ. Раҳимов каби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари ва композиторлар; Шерозий (Ёкубов), К. Отаниёзов, Ҳ. Болтаев, К. Рахимов, М. Рахимов, Б. Раҳимова, С. Девонов, С. Раҳимова, Г. Ёқубова, М. Ихтиёрова, О. Ҳайитова, Г. Матёқубова, М. Бобожонов, О. Отажонов, Г. Рахимова сингари Ўзбекистон халқ артистлари; Норбек бахши, Қаландар бахши каби Ўзбекистон халқ бахшилари етишиб чиққанлар.

Хоразм вилоятида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик, айниқса, Хива, Ҳазорасп ва Хонқа ш. ларида кадимдан тараққий этган. Ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, кандакорлик, гиламчилик, кулолчилик ва б. ривожланган. Хива гиламчилик фкаси, «Хива сополи» акциядорлик жамияти ва б. ишлаб турибди. Ўзбекистон халқ рассоми А. Болтаев, халқ наққошлари ва ёғоч ўймакор усталари О. Полвонов, Р. Машарипов, С. Боғбеков, машҳур кулол, кошинкор уста Р. Матчонов ва б. нинг номлари машҳур.

Соғлиқни сақлаш. Вилоятда 6269 ўринли 36 касалхона ва 211 тиббий муассасаларда 3882 врач (ҳар 10 минг кишига 27,1 врач), 13337 ўрта тиббий ходим ишлайди. Давлат дастурига асосан, вилоятда Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг вилоят бўлими ва барча туман марказий касалхоналари қошида унинг бўлинмалари ташкил этилган ҳамда зарурий тиббий ва техник жиҳозлар билан таъминланган. Хоразм вилоятида 4010 ўринли 20 санаторий фаолият кўрсатади.

2004 й. гача ўз касби бўйича хусусий иш фаолияти юритиш учун 50 га яқин мутахассисга лицензия берилди.

Спорт. Хоразм вилояти спортчилари спортнинг кўплаб турлари бўйича турли даражадаги мусобақаларда иштирок этмоқда (кураш, футбол, қўл тўпи, волейбол, теннис, бокс ва б.). «Умид ниҳоллари — 2003» спорт мусобақалари ўтказилиши муносабати билан шахар ва туманларда 17 та йирик спорт иншоотлари, «Олимпия захиралари» коллежи, 10 — 15 минг кишилик стадион фойдаланишга топширилди.

Вилоятда 14 спорт мажмуаси, шунингдек, 16 стадион, 8 сузиш ҳавзаси, 136 теннис корти, отчопар, спорт заллари, отиш тири, баскетбол, қўл тўпи, футбол майдонлари бор. 389 минг киши жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланади. Турли миқёсдаги республика ва халкаро спорт мусобакаларида вилоятнинг 9 спортчиси олтин, 8 таси кумуш медалларга сазовор бўлишди. Хоразмда «Умид ниҳоллари—2003» тадбири катта байрам сифатида нишонланди. «Умид нихрллари», «Президент кубоги учун», Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилган Республика ва халкдро спорт беллашувларида 6 спортчи республика ва жахрн чемпиони унвонларини олдилар.

Хоразм вилоятида 10 дан ортиқ халкаро тоифадаги спорт устаси, 100 дан ортиқ спорт устаси, 300 дан зиёд спорт усталигига номзод, шунингдек, кўплаб 1тоифадаги спортчи тайёрланди. Вилоятнинг 30 дан ортиқ спортчиси Ўзбекистоннинг турли миллий терма жамоалари аъзоларидир.

Адабиёти. Хоразм адабиёти замонлар силсиласида емирилиб, йўқотилиб, қайта шаклланди. Араблар Хоразмга бостириб келганда ўзларига қараганда жуда ҳам юқори маданиятга дуч келдилар. 8-а. га келиб қад. хоразмий тилинкнг батамом йўқотилиши билан 8-а. дан токи 12—13а. ларгача форс ҳамда араб ва 12-а. лардан бошлаб туркийўзбек тилларида ижод қилинди. Абу Мансур Саолибийнинг «Йатимат аддахр фи махосин ахлал аср» («Аср аҳлининг фозиллари ҳақида замонасининг дурдонаси») тазкирасида 10 — 11-а. ларда Хоразмда яшаб, араб тилида ижод этган етук арабнавислар ҳақида кенг маълумот берилади. Карийб 5 аср давомида (8—12-а. лар) араб тилида ижод қилган кўпгина Хоразм шоирлари ўз фаолияти билан Хуросон ва Мовароуннаҳрда шуҳрат қозонганлар. 11-а. бошида Хоразмда илк бор ташкил этилган Хоразм Маъмун академиясида жаҳон тарихи, фани ва адабиётига муносиб улуш қўшган Беруний раислигида Ибн Сино, Абу Наср Ироқ каби замонасининг йирик фан ва маданият намояндалари ижод қиддилар. Асли балхлик бўлиб, Хоразмда турғун яшаб Хоразмшоҳ Отсиз ҳукмронлиги даврида юқори мартабага эга бўлган Рашидиддин Ватвот («Саъдалмулк» фахрий унвонини олган) форс ва араб тилларида ижод қилиб шеъриятда мурассаъ, тарсеъ, тажнис ва б. усулларни қўллашда форсий тилда ёзадиган пешқадам шоирлардан бири ҳисобланади. Аҳмад Яссавийнинг шогирди Сулаймон Боқирғоний 12асрдаёқ туркийда ижод қилган. Бу даврларда араб, форс тиллари ва туркийда бараварига ижод қилингани ўша давр адабий муҳитининг нақадар кўп қирралигини кўрсатади. Хоразмдаги адабий жараён Чингизхон истилоси ва ундан кейинги даврда анча мураккаб кечган бўлсада, тўхтаб қолмади. Кубровийлик тариқатининг асосчиси, «Шайхи валитарош» («Авлиёлар етиштирувчи шайх») номи билан бутун Шарққа машҳур бўлган шоир Нажмиддин Кубро, «Муҳаббатнома» муаллифи Хоразмий (14-а.), Насриддин Бурхониддин Рабғузий (13-а. охири —14-а. бошлари), Пшдгавон Маҳмуд, Ҳайдар Хоразмий, Қутб Хоразмий, Сайфи Саройи (14-а.) каби буюк сиймолар ижод этган. Рабғузийнинг «Қиссаси Рабғузий» асари ўзбек насрининг мукаммал намунаси бўлиши билан эътиборлидир. Хоразм адабий муҳити, илмфани жаҳон маърифати тараққиётига таъсири эътирофга лойиқ. АзЗамахшарий араб дунёсини кезиб илм тарқатган бўлса, 1414 й. да Шерозга келган Абдураҳим Ҳофиз Хоразмий туркийда битган ғазаллари билан шуҳрат топган.

Алишер Навоий «Мажолис уннафоис» асарида Хожа Абулвафойи Хоразмий ва Мавлоно Жалолиддин Румий маснавийсига шарҳ битган Ҳусайн Хоразмийларни катта ҳурмат билан таърифлайди. Хоразм адабий жараёнининг ривожланиши натижасида етук адабиёт намояндалари етишиб чиқа бошлади. Булар Равнақ (1725—1805), Роқим (1742—1825), Насимийнинг ғазалларини ўзбек тилига ағдарган машҳур шоир Андалиб (1710—70), Восифийнинг «Бадоеъ улвақоеъ» асарини форсийдан таржима қилган, ўзбек ва форс тилларида баравар ижод этган Диловархўжа (18-а.), Навоийнинг «Хамса»сидаги достонларнинг насрий вариантларини яратган Умар Боқий (18-а.), ўз замонасининг улуғ шоирлари Мунис, Огаҳий, Комил Хоразмий (1825 — 99), Баёний ва б. дир.

Феруз даврида Хоразм адабий муҳити янада ривожланди. Унинг буйруғи билан шоир Табибий «Мажмуаи 30 шуаро пайрави Феруз» тазкирасини тузади ва Ферузнинг 101 ғазалига 30 шоир ёзган пайравни киритади. Тазкиранавис Лаффасий тузган «Тазкираи шуаро»да (1945) Мунис давридан Лаффасий давригача ижод килган (Мунис ва Лаффасий билан бирга) Хоразмдаги 51 шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар битилган.

Хоразмда қадимдан достончилик ривожланган. Халқ анъанавий достонлари бахшилар орқали оғизданоғизга ўтиб сайқалланган. «Авазхон», «Бозиргон», «Сайёдхон ва Ҳамро», «Қоракўз Ойим», «Гулруҳ пари», «Шобахром», «Завриё», «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам», «Юсуп Аҳмад», «Қирқ mhhd> каби достонлар Хоразм халқ оғзаки ижодининг нодир бойлигидир. Хоразм халқ достонлари ҳажми бошқа ўзбек халқ достонларига қараганда кичиклиги, шу билан бирга мусиқавийлиги билан ажралиб туради. Хоразмда достон куйловчиларни бахши деб атаб келганлар. Хоразм воҳасида 19-а. нинг 1-ярмида Эшвой бахши машҳур бўлган. Хоразм воҳасида муаллиф номи билан аталган «Эшвой нағмаси» куйи тарқалган. 19-а. да Хоразмда яшаб ижод қилган бахшилардан Оташ, Ғарибниёз бахшилар, Бобо бахши, Жуманазар бахши Бобо бахши ўғли, Бекжон бахши, Абдрим бахши ва б. шуҳрат қозонган. 20-а. бошларида Хўжаёз бахши атокли бахши ҳисобланган. У «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам», «Сайёдхон ва Ҳамро», «Бозиргон», «Алпомиш» ва «Гўрўғли» туркумидаги достонларни ёд билган ва уни хуш овоз билан дутор журлигида ижро этган. Ундан кейинги даврда Бола бахши, Матназар Жаббор ўғли, Қаландар бахши, Бола бахшининг фарзандлари Норбек бахши, Матёкуб ва Етмишбой бахшилар Хоразм достончилик мактабини тараққий қилишга хисса қўшдилар.

Хоразмдаги халқ оғзаки ижодининг яна бир тури халфачиликдир. Халфалар (фольклорда) репертуарида халқ достонлари, рангбаранг халқ қўшиклари, мумтоз шоирларнинг ашулабоп ғазаллари асосий ўрин олган. 19 — 20-а. нинг 2-ярмида Хоразмда Хонимжон халфа, Онажон халфа, Онабиби кори (Ожиза), Шукуржон халфа, Шарифа халфа, Жони халфа, Бибижон халфа, Дурхоним халфа, Киш халфа, Гулжон кори, Ойша кулол халфа, Ёқут халфа Вафоева, Шарифа нўғай Оташева, Уғил Нўғай Қурёзова, Ёқут халфа Сейтниязова ва б. нинг номлари халқ орасида танилган эди. Халфачилик санъати анъаналари Хоразм ёш ижрочилари томонидан кейинги даврларда ҳам давом эттирилмоқда.

20-а. да Хоразм адабиётшунослигида Муғанний, Суханвар, Умар Қурбоний, Қаландар Қурбоний, М. Абдуллаев, Эгам Раҳим, Аҳмад Бобожон, Айёмий, Раҳим Бекниёз, Дўстжон Матжон ва б. нинг назм ва насрий асарларида маърифатпарварлик ғоялари ўз аксини топган.

Омон Матжон, Баҳром Рўзимуҳаммаднинг фалсафий шеърияти, Эркин Самандарнинг «Дарёсини йўқотган қирғоқ», «Тангри қудуғи», Комил Авазнинг «Қўналға» романлари, Матназар Абдулҳакимнинг Нажмиддин Кубро, Бедил, Пахлавон Махмуд рубоиёти ва ғазалларининг ўзбек тилига таржималари муҳим аҳамиятга эга. Проф. лардан О. Мадраҳимов, С. Рўзимбоев, 3. Дўсимов, Ж. Юсупов, араб ва форс тиллари билимдони А. Аҳмедов ва б. адабиётшуносликка дойр асарлар ёздилар. Айниқса бу борада Ҳ. Абдуллаевнинг Абу Бакр Хоразмийдан ҳозиргача яшаб ижод қилган адабиёт аҳлининг ҳаёти ва ижодини акс этгирувчи тазкираси, Н. Крбуловнинг 2 жилдли «Хоразм адабий муҳити» асари, С. Рўзимбоевнинг «Гўрўғли» китоби муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Хоразм вилоятида Ўзбекистон ижодий уюшмалари (ёзувчилари, рассомлар ва б.) вилоят ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.

Матбуот, радиоэшиттириши ва телевидениеси. Хоразм вилоятида 2 вилоят газ. («Хоразм ҳақиқати» ва «Хорезмская правда», 2 та газ. адади 5500), 10 туман газ., 3 журнал («Илм сарчашмалари», «Дийдор», «Хива Шарқ гавҳари», адади 2000) нашр этилади. Вилоятда, шунингдек, бир қанча тармоқ газ. лари чоп килинади. Жами 27 номдаги газ. ва журналлар чиқарилади.

Хоразм (Хива)да Муҳаммад Раҳимхон Феруз ташаббуси билан 1874 й. да Туркистонда илк бор тошбосма очилган. Тошбосмада илк матбаачилик фаолиятини биринчи ўзбек матбаачиси Отажон Абдалов бошлаган. Ушбу тошбосма фаолияти кейинроқ, 1920 й. дан «Инқилоб қуёши» газ., 1939 й. дан «Хоразм ҳақиқати», 1941 й. дан «Хорезмская правда» газ. ларининг ташкил қилинишига замин яратган.

Хоразм вилоятида 1874—1924 й. ларда фаолият кўрсатган матбаачилик анъаналари 1991 й. да қайта тикланди. «Хоразм» нашриёти ишга туширилиб, дарсликлар, китоблар нашр этиш йўлга қўйилди. «Хоразм тарихи» (1995), «Ҳазорасп тарихи», «Хонқа тарихи» (1995—98), «Авестонинг яратилиши» (2001), «Маъмун академияси» (тўплам, 2003) каби китоблар чоп этилди.

Хоразм вилоятида биринчи радиоэшиттиришлар 1936 й. дан бошланган. Вилоят радиоси ойига 31 соатлик ҳажмда эшиттиришлар беради. Телекўрсатувлар 1961 й. дан олиб борилади. Маҳаллий кўрсатувлар, 1979 й. дан рангли тасвирда (ўзбек ва рус тилларида), ҳафтасига 15 соат ҳажмда намойиш қилинади.

Меъморий ёдгорликлари. Хоразм вилояти даги тарихий ва меъморий ёдгорликлар жаҳонга машҳур. Вилоятда 149 меъморий ва шаҳарсозлик, 16 археологик, 21 монументал санъат ва ҳайкалтарошлик ёдгорлиги бор. Меъморий ёдгорликларнинг асосий қисми Хива ш. да жойлашган. Унинг Ичан қалъа қисми эса ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси шаҳарлари ташкилоти ҳисобига киритилган. Хивадаги ёдгорликлардан Жума масжид (10—18-а. лар), Паҳлавон Маҳмуд меъморий мажмуаси (14-а., 19—20-а. бошлари), Сайид Аловиддин (14—18-а. лар), Уч Авлиё (1549, 1821) макбаралари, Тошҳовли (19а.), Кўҳна Арк (17—19-а. лар) саройлари, Муҳаммад Аминхон Мадраса ва минораси ва б. меҳмонлар ва сайёҳатчилар диққатини ўзига тортади. Шунингдек, Хива, Ҳазорасп, Хонқа, Шовот, Янгиариқ, Қўшкўпир, Боғот ва б. туманларида ҳам тарихий обидалар мавжуд. Шулардан Хива туманидаги Чодра ҳовли (18—19-а. лар), Шоҳимардон меъморий мажмуаси (19-а.), Қубла Тозабоғ саройи (1893—1913), Ҳазораспдаги Музробшоҳ (16—18-а. лар), Шайх Косим эшон макбаралари (18—19-а. лар), қад. Ҳазорасп қалъаси (мил. ав. 6—5-а. лар), Хонқа туманидаги Сайд ота масжиди (1766), Шовот туманидаги Ваянган бобо макбараси (16—19-а. лар); Янгиариқ туманидаги Шайх Мухтор Валий (Остонабобо, 14а) меъморий мажмуаси; Қўшкўпир туманидаги Иморатбобо меъморий мажмуаси (16—19-а. лар) ва б. ни айтиш мумкин.

Мустақиллик йилларида вилоятда якка тартибда уйжой куриш тез ривожланди. Урганч, Хива ш. ларига йўдцош Наврўз, Қосмаобод шаҳарчалари бунёд этилди. Вилоятда тарихий ва меъморий ёдгорликларни асраш, таъмирлаш ишларига Ўзбекистон ҳукумати томонидан катта эътибор берилмоқда. Хива ш. нинг2500 йиллик юбилейи (1997), Жалолиддин Мангубердининг 800 йилиги (1999), Авесто китоби яратилишининг 2700 йиллиги (2001) байрамлари арафасида вилоятда кенг миқёсда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, улар атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Хоразм вилояти 2003 й. 22 авг. да Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотланган.

Ад.: Толстов С. П., Қадимги Хоразм маданиятини излаб, Т., 1964,Виноградов А. В., Неолитические памятники Хорезма, М., 1968; Средняя Азия в древности и средневековье, М., 1977; Труды Хорезмской археологоэтнографической экспедиции, т. 1—10, М., 1952—77; Хоразм тарихи, 1995, Урганч; Қиличев Т., Хоразм халқ театри, Т. ; Садоков Р. Л., Музыкальная культура древнего Хорезма, М., 1970; Садоков Р. Л ., Тысяча осколков золотого саза, М., 1971.

Комил Нуржонов, Ботир Матёқубов, Комил Авазов.