ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ (ХХСР) (19201924) Хива хонлиги ҳудудида хонлик тузуми ағдариб ташлангач, юзага келган халқ республикаси. Майд. 62.200 км2, аҳолиси 550 минг киши (1920). Миллий таркиби, асосан, ўзбеклар (65%), қисман туркманлар (26,8%), қорақалпоқлар (3,8%), қозоқлар (3,4%) ва б. дан иборат. ХХСР маъмурий жиҳатдан 4 та вилоят (Ҳазорасп, Янги Урганч, Тошҳовуз, Хўжайли) ва 26 та туманга бўлинган (1923). ХХСР ҳудуди Бухоро Халқ Совет Республикаси, Туркистон АССР, Қозоғистон АССР билан чегараланган. Пойтахти — Хива ш.
Хивада хонлик тузуми ағдариб ташланган кун — 1920 й. 2 фев. да Ёш хиваликлар партияси аъзоларвдан иборат, (5 киши кирган) Муваққат инқилобий қўмита — ревком (раиси Мулла Жуманиёз Султонмуродов) тузилган. Бу қўмита 2 ой давомида ҳам қонун чиқарувчи, ҳам ижро қилувчи ҳокимият вазифасини бажарган. 9 апр. да мазкур қўмита ишини яхшилаш мақсадида унинг таркибида 10 кишидан иборат дастлабки халқ ҳукумати — Нозирлар Шўроси ташкил қилинди. Ҳукумат таркибига Жуманиёз Султонмуродов (Муваққат инқилобий ҳукумат раиси; хорижия — ташқи ишлар нозири), Одамохун Ортиқов (ҳукумат раиси ёрдамчиси), Мулла Наврўз Рўзибоев (ҳукумат котиби), Мулла Ўроз Хўжамуҳамедов (ҳукумат котиби ёрдамчиси), Матлапобой Мадраҳимов (молия нозири), Шайхутдин Ҳасанов (ҳарбий ишлар нозири), Полвонниёз Ҳожи (Полёзҳожи) Юсупов (олий муфаттиш — давлат назорати нозири), Эшчонқори Жабборқулов (халқ хўжалиги нозири), Мулла Бекжон Раҳмонов маориф нозири), Бобоохун Салимов (адлия нозири) киришди. Асосан, ёш хиваликлардан иборат бўлган ҳўкумат аъзолари Хоразмда ағдариб ташланган хонлик ҳукумати ўрнига демократах республика қуриш учун интилдилар.
1920 й. 26 — 30 апр. да Бутун Хоразм халқ вакилларининг 1 қурултойида Хоразм Халқ Совет Республикаси — ХХСР тузилганлиги тантанали равишда эълон қилинган. Қурултойда 15 кишидан иборат ХХСР ҳукумати — Халқ Нозирлар Шўроси (раиси П. Юсупов) тузилди.
ташқари Финляндия, Швеция, Германия, Туркия, Афғонистон, Эрон каби хорижий давлатлар билан ҳам мустақил равишда савдосотиқ ва иқтисодий алоқаларни олиб боришга ҳаракат қилди. Mac, 1921 й. 24 нояб. да Афғонистонга қозикалон Бобоохун Салимов бошчилигида махсус элчилик ҳайъати жўнатилган. Хусусан, Финляндия билан савдосотиқ алоқалари самарали бўлган.
1920 й. 13 сент. да Москвада РСФСР билан ХХСР ўртасида 24 моддадан иборат Иттифоқ шартномаси ва 15 моддадан иборат иқтисодий битим тузилган. Иттифоқ шартномасига биноан, совет Россияси ХХСР мустақиллиги ва дахлсизлигини расмий суръатда тан олган. Иттифоқ шартномасининг 17моддаси асосида алоҳида ҳарбийсиёсий битим ҳам тузилган. Унда Хоразм қизил армияси РСФСР ҳомийлиги остида тузилиши таъкидланган.
Бироқ шартнома ва битимларда кўрсатилган асосий моддаларни, хусусан, ХХСРнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги ҳуқуқини совет Россияси тан олмай, доимий равишда ёш республиканинг ички ишларига қўпол равишда аралашиб турди, Хоразмда катта миқдордаги қизил аскарларни сақлаб, бу ҳарбий кучлар орқали мамлакатни ўзи бошқаришга интилди. 1921 й. 6 мартда Хоразмда қизил аскарлар уюштирган ҳарбий давлат тўнтаришидан кейин П. Юсупов ҳукумати ҳам ағдариб ташланди. Ҳукуматнинг собиқ раиси яширинишга улгурди. Бироқ орадан кўп ўтмай у қамоққа олинди. Большевиклар кўплаб нозирларни отиб ташлашди. Тирик қолган айрим нозирлар Жунаидхон сафига бориб қўшилган. Ёш хиваликлар партиясининг фаолияти тақикланган. Хоразм Коммунистик партияси ташкилий жиҳатдан расмийлашди (1921 й. дек.). халқ демократик республикаси ҳисобланган. ХХСР Конституциясига мувофиқ, давлат ҳокимиятининг олий бошқарув органи, Бутун Хоразм халқ вакиллари қурултойи, қурултойлар ўртасида — ХХСР Марказий Ижроия Қўмитаси ҳисобланган. Ижро қилувчи олий орган (ҳукумат) — Хоразм Халқ Нозирлар Шўроси саналган. Бирок, асосий ҳокимият ХХСРда турган совет Россияси ва СССРнинг турли фавқулодда органлари қўлида бўлган.
Афсуски, Хоразмда ҳокимиятнинг янги органлари фаолияти бу гал ҳам узоққа чўзилмади. 1921 й. сент. ойида бўлган ХХСР МИК мажлисида «Ўз вазифасини бажара олмаган ва ишни чалкаштирган» деган сохта айблар билан М. Оллоберганов ўз лавозимидан олиб ташланди ва ўлимга ҳукм қилинди. Умуман олганда, ХХСР мавжуд бўлган қарийб 5 йил давомида большевиклар томонидан ХХСР МИК раислари ва ҳукумат бошликдарининг ҳар бири 10 мартадан узгартиридди. Хоразмда ўтказилган бундай давлат тўнтаришлари оқибатида ўзбек халқининг кўплаб асл фарзандлари қатағон қилинди.
1920 —21 й. ларда ХХСРда аграр соҳада дастлабки ўзгаришлар амалга оширилиб, 10 минг десятина ер деҳқонларга бўлиб берилди. Бундан ташқари, уларга уруғ, деҳқончилик асбоблари ҳамда ссуда (қарз) ажратидди. Деҳқонларга кредит хисобидан 5 минг чорва мол сотидди. Эски суғориш иншоотларини қайта тиклаш билан бирга янгилари ҳам қурилди. Mac, 1922 й. охиригача Хоразм деҳқонлари Ҳазораспдан Хўжайлигача бўлган ҳудудда 12 та дамба қурдилар. 1922 й. да чоракор ва камбағалларга ер бўлиб бериш учун давлат ер фонди тузишга ҳамда деҳқонларга узоқ муддатли ва қайтариб олинмайдиган ссудалар бериш учун давлат деҳқонлар банкини таъсис этишга қарор қилинди. Банкка 3 млрд. сўм маблағ ажратилган. Хуллас, 1921 —22 й. ларда 400 минг танобдан ортиқроқ ер камбағал деҳқонларга берилди. соҳасидаги ислоҳотлар зиддиятли тарзда кечди. Хоразм Республикасидаги солиқ сиёсатида совет Россиясининг таъсири кучлироқ бўлганлиги учун синфий ёндашув яққол намоён бўлди. Солиқнинг оғир юки савдогарлар, судхўрлар ва йирик ер эгалари зиммасига тўғри келди. Қ. х. да ягона солиқ тизими (1922 й. дек.) жорий қилинди. Солиқ тўлашни тўғри йўлга қўйиш мақсадида давлат банки ва солиқ палатаси ташкил қилинди. 1923 й. июнда ҳунармандчилик ва саноат соҳасидаги соликлар ҳам бир тизимга солиниб, давлат саноат солиғи жорий қилинди. Янги иқтисодий сиёсат (НЭП)нинг эълон қилиниши билан ХХСРда карвонсаройлар, корхоналар, кўллар ва тўқайлар ижарага берила бошланди. Телефон симлари тортилиб, дарё кемачилиги тиклашга киришилган. Бир қанча йирик кўприклар қурилди. Пахта майдонларининг худуди 1921 й. даги 10 минг танобдан 1924 й. да 85 минг танобга, ҳосиддорлик 100 минг пудцан 800 минг пудга кўтаридди. Умумий экин майдонлари 1913 й. даги даражанинг 62%ни, ҳосиддорлик 70 —75% ни ташкил килди. 1924 й. га келиб, 6 та пахта тозалаш заводи, 10 та ғишт заводи, ёғ заводи, босмахона, электрстанция тикланди, қогоз ва шиша заводлари қуридди. Саноатда давлат сектори устувор мавқеини эгаллади. ва соғлиқни сақлаш ишларига ҳам катта эътибор қаратди. 1920 й. баҳорида республикада янги типдаги мактаблар ташкил қилина бошланди. 1921 й. сент. да Хивада очилган халқ дорилфунуни республика маданий ҳаётида катта воқеа бўлди.
Хоразм Совет Социалистик Республикаси (ХССР). 1923 й. 17 20 окт. да бўлган Бутун Хоразм халқ вакилларининг 4қурултойи ХХСРни Хоразм Совет Социалистик Республикаси (ХССР) га айлантириш тўғрисида қарор қабул қилди. 20 окт. да ХССРнинг 5 бўлим ва 12 бобдан иборат янги Конституцияси қабул қилинди. Бу Конституция мамлакатнинг социалистик қурилиш йўлига ўтишини қонун йўли билан мустаҳкамлади. Унга мувофиқ, ернинг хусусий мулк эканлиги бекор қилинди, вақф ерлари бутунлай тугатилди. Мавжуд ерлар умумхалқ мулки деб эълон қилиниб, барча вақф мулклари маориф нозирлиги ихтиёрига берилди. Козихоналар фаолияти тақиқланиб, совет судлари ташкил қилинди. Шу тарзда 1923 й. окт. ойидан бошлаб Хоразм Республикасидаги демократик ўзгаришларга чек қўйилди. Хоразмни советлаштириш жараёни ўзининг юқори босқичига кўтарилди. Ҳукуматнинг кескин янги сиёсатидан норози бўлган барча кишилар бундай вазиятда истиқлолчилар сафини тўлдирдилар. Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат Хоразм воҳасига ҳам кенг тарқалган эди. кўплаб сардор ва қўрбошиларнинг ҳаракатлари янада авж олди.
1923 й. дек. да Питнак, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа туманларида янги совет ҳукуматига қарши деҳқонларнинг оммавий қўзғолонлари бошланиб кетди. Қўзғолончилар жойлардаги совет ташкилотларини тугатиб, мамлакат пойтахти Хива ш. устига юриш бошладилар. Қорақумда турган Жунаидхон қўшинлари ҳам ғарб томондан, бир вақтнинг ўзида шаҳарга қараб ҳаракат бошлади. 1924 й. 10 янв. дан бошлаб Жунаидхоннинг 15 минг кишилик отлиқ ва пиёдалардан иборат қўшини Хивани қамал қилишга киришган. 16 янв. да Қизил армия қўмондонлиги зудлик билан Хоразмга катта микдордаги ҳарбий кучларни жўнатгач, 1924 й. фев. ойининг бошларида халқ қўзғолони бостирилди ва большевиклар давлатнинг янги жазолаш (қатағон) органларини ташкил қилишди. 1924 й. 20 фев. да совет прокуратураси тузилди. Шунингдек, Хоразмдаги вилоятларда 5 та совет халқ судлари ҳам ташкил қилинди. Бу даврда ҳарбий трибунал ва Давлат сиёсий бошқармаси (ГПУ) фаолияти янада кучайтирилди. Бу жазолаш органлари коммунистик мафкурани тан олмаган қар қандай кишиларни қатағон қилишни авж олдирди.
Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши (Средаз ЭКОСО)нинг тазйиқи натижасида 1923 й. ёзида Хоразмдаги миллий валюта РСФСР рублига (10 Хоразм сўмига 1 РСФСР рубли нисбатида) алмаштирилган эди. 1924 й. дан бошлаб Хоразм Республикаси ҳам худди БХСР сингари СССРнинг ягона банк ва молия тизимига тўлиқ тортилди. ХССР армиядан кейин давлат мустақиллигини муҳим тимсоли бўлган миллий валютадан ҳам маҳрум қилинди.
Бутун Хоразм халқ вакилларининг 5қурултойи (1924 й. 29 окт. — 2 нояб.) Ўрта Осиёда миллийҳудудий чегараланиш муносабати билан ХССР тугатилишини эълон қилди. ХССРнинг ўзбеклар яшайдиган 23 та тумани янгидан ташкил қилинган Ўзбекистон ССР таркибига Хоразм вилояти қилиб киритилди. қўшилди. 1924 й. 23 нояб. да ХССР МИК ва 30 нояб. да Халқ Нозирлар Шўроси ўз фаолиятини тўхтатди.
Ад.: Полвонниёз Ҳожи Юсупов, Ёш хиваликлар тарихи (Хотиралар), Урганч, 1999; Маткаримов М., Хоразм Республикаси: давлат тузилиши, нозирлари ва иқгисоди, Урганч, 1993; Хива минг гумбаз шаҳри, Т., 1997; Хоразм тарихи, 2ж., Урганч, 1997; Ўзбекистон янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Ражабов К,. К., МустақилТурқистонфикри учун мужодалалар, Т., 2000; Туркестан в начале XX века: к истории истоков национальной независимости, Т. ~ 2000; Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари, Т., 2001. Қаҳрамон Ражабов.