ХОРДАЛИЛАР

ХОРДАЛИЛАР (Chordata) — иккиламчи оғизли ҳайвонлар типи. Ўқ скелета — хорда ичак устида жойлашган. Кўпчилик X. ҳаёти давомида хорда устида жойлашган нерв найи сақланиб қолади. Кейинчалик нерв найидан бош мия ва оркд мия ҳосил бўлади. Сувда яшовчи X. халқуми деворидаги жуфт жабра ёриқлари ҳаёт давомида сакланади. Қуруқликда яшовчи ўпка билан нафас оладиган Хордалиларда жабра ёриқлари онтогенезининг бошланғич даврларида бўлади. Юраги 2—4 бўлмали. Фақат тубан X. (ланцетниклар)да қорин томири кисқариш хусусиятига эга. Гавдасининг олдинги 3 та бўғимлари бўйлаб ўтадиган сегментлар тубан X. ва умуртқалиларнинг эмбрионал ривожланиши даврида яхши кўзга ташланади. Тубан X. сузгич думга (тананинг анал тешигвдан кейинги қисми) эга.

X. типи бош хордалилар, қрбиқдилар ва умуртқалилар кенжа типига ажратилади. 40000 га яқин тури (жумладан, 38000 умуртқали ҳайвонлар) маълум. X. ҳайвонот дунёси системасида ўзига хос ўринга эга. Аммо X. жабра аппарати ичак билан нафас олувчилар ва айрим қазилма игнатерилиларга ўхшаш бўлади; орқа нерв стволи чалахордалилар учун ҳам хос.