ХОРВАТИЯ

ХОРВАТИЯ (Hrvatska), Хорватия Республикаси (Republika Hrvatska) — Болқон я. о. нинг шим. ғарбий кисмида жойлашган давлат. Майд. 56,6 минг км2. Аҳолиси 4,39 млн. киши (2002). Пойтахти — Загреб ш. Маъмурий жиҳатдан 20 жупаний (округ)га бўлинади.

Давлат тузуми. X. — парламентли республика. Амалдаги конституцияси 1990 й. дек. да қабул қилинган. 1997, 2000, 2001 й. ларда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғипрезидент (2000 й. дан Стипе Месич), у умумий тенг ва тўғри яширин овоз бериш нули билан 5 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент — Сабор (вакиллар палатаси ва жупанийлар палатаси), ижрочи ҳокимиятни президент билан ҳукумат амалга оширади.

Табиати. X. ҳудудининг шарқий кисми (Славония) сертепа текисликдан иборат, уни Сава ва Драва даре водийлари кесиб ўтади. Мамлакат маркази ва ғарбида карст рельефли Динара тоғлиги (энг бал. жойи 1831 м) бор. Бу тоғлик шим. шарқда пасая бориб, Ўрта Дунай пасттекислигига туташади. Жан. ва жан. шарқи — Адриатика денгизининг энсиз тоғли соҳили (Далмация) кўпгина қўлтиқлар билан парчаланган. Қирғоқ яқинида Далмация ороллари жойлашган. X. шарқида иқлим мўътадил, континентал. Динара тоғларида совуқ қиш узоқ давом этади, денгиз соҳилида субтропик Ўрта денгиз иқлими. Ўртача йиллик ёғин 600—700 мм, соҳилда 1000 мм гача. Текисликлар кенг баргли ўрмонлар, тоғлар бук, эман дарахтзорлари, аралаш ўрмонлар билан қопланган, тоғлардаги карст платоси тақир бўшлиқдан иборат, соҳилда Ўрта денгиз атрофига хос бутазорлар (маквис) бор. Ҳайвонот дунёси унчалик бой эмас: тоғларда бургут, тоғ эчкиси, текисликларда кемирувчилар, судралиб юрувчилар ва қушлар учрайди.

Аҳолисининг 78,1% хорватлар. Шунингдек, серб, словен, венгер ва б. ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 56,2%. Диндорларнинг аксарияти католиклар. Расмий тилхорват тили. Йирик шаҳарлари: Загреб, Сплит, Риека.

Тарихи. X. ҳудудида одам илк палеолит давридан бошлаб яшайди. Жез даврида иллирий, сўнг кельт қабилалари яшаган. Мил. ав. 1-а. да Рим босиб олган. Мил. 1-а. да Хорватиянинг талай қисми Римнинг Паннония ва Далмация вилоятларига, 395 й. эса Византия таркибига кирган. 6—7-а. ларда X. ҳудудида славянлар яшай бошлади. 8-а. да франклар бостириб келди. 9-а. охирида хорват князлари франклар ва Византия асоратидан қутулиб мустақилликка эришдилар, 925 й. Хорват давлати (қироллик) вужудга келди. 10-а. да христианлик тарқалди. 1102 й. X. венгер қиролларига тобе бўлиб, ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини сақлаб қолди. 16-а. охирида X. ҳудудининг кўп қисми Усмонийлар империяси тасарруфига ўтди. Бир қисми Габсбурглар ҳукмронлиги остида қолди. 17-а. охири — 18-а. бошларида турклардан озод қилинган ерлар (Славония) Ҳарбий ҳудуд (Туркия билан чегарадош бўлган вилоят; Габсбурглар империяси таркибида бўлган) таркибига, бир қисми 1809—13 й. ларда Иллирийлар провинцияси таркибига киритилди. 18-а. охири — 19-а. бошларида хорват миллатининг шаклланиш жараёни кучайди ва 19-а. 1-ярмида миллат сифатида шаклланиб бўлди. 19а. нинг 30—40-й. лари хорват ерларида иллирийлар ижтимоий ҳаракати ёйилди. 1848—49 й. ги Австрия ва Венгрия даги инқилоб натижасида X. Габсбурглар империяси таркибида мухториятга эришди. Аммо инқилоб бостирилгач, мухториятдан маҳрум бўлди. 1868 й. ги X. Венгрия битими натижасида чекланган мухториятга эришди. АвстрияВенгрия давлати барбод бўлгач (1918), X. Серблар, хорватлар ва словенлар (1929 й. дан Югославия) қироллиги таркибига кирди. 1939 й. авг. да X. мухториятга эришди. 1941 й. апр. да фашистлар томонидан оккупация қилинган X. ҳудудида «Мустақил X. давлати» деган кўғирчоқ давлат эълон қилинди. 1945 й. X. ҳудуди бутунлай озод қилинди ва Югославия Федератив Халқ Республикаси (кейинчалик Югославия Социалистик Федератив Республикаси) таркибига киритилди.

1963 й. дан 1991 й. гача Югославия таркибида X. Социалистик Республикаси деб атадди. 1991 й. июнда X. мустақиллиги тўғрисидаги Декларация кабул килиниб, мамлакат X. Республикаси деб атала бошлади. X. — 1992 й. 22 майдан БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1991 й. 28 дек. да тан олган ва 1995 й. 6 фев. дан дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 30 май — Давлатчилик куни (1990).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Либерал партия, 1998 й. тузилган; Социалдемократик партия, 1990 й. ташкил этилган; X. демократик партияси, 1989 й. асос солинган; X. деҳқонлар партияси, 1990 й. тузилган; X. ҲУҚУҚ партияси, 1861 й. миллатчи партия сифатида ташкил этилган, 1990 й. дан ҳоз. номда қайта тикланган; X. мустақил демократлари, 1994 й. асос солинган; X. демократик Ҳамдўстлиги, 1990 й. тузилган. X. мустақил касаба уюшмалари конфедерацияси, 1990 й. асос солинган; X. мухтор касаба уюшмалари бирлашмаси, 1990 й. ташкил этилган; X. касаба уюшмалари бирлашмаси. 1990 й. тузилган.

Хўжалиги. X. — индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 24%, қ. х. нинг улуши 12%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 64%.

Саноати нинг асосий тармоклари: кончилик, кемасозлик, машинасозлик, фармацевтика, нефтни қайта ишлаш, электрон саноати ва ҳ. к. Рашада тошкўмир, денгиз бўйларида нефть ва газ, боксит ва цемент хом ашёси қазиб чиқарилади, денгиз сувидан туз ажратиб олинади, станок, электр техникаси асбоблари, денгиз кемалари, цемент, пойабзал ишлаб чиқарилади. Машинасозлик тармокларидан паровоз ва вагонсозлик, электр куч жиҳозлари ва бошқалар и. ч. ривожланган. Нефть кимёси саноати корхоналарида пластмасса, доридармон ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Йирик қора ва рангли металлургия саноати (чўян, пўлат, алюминий эритиш) барпо этилган. Ёғочсозлик, кўнпойабзал, тўқимачилик, озиқ-овқат корхоналари бор. Йилига ўртача 8,3 млрд. кВтсоат электр энергия (кўп қисми ГЭСларда) ҳосил қилинади. Асосий саноат марказлари: Загреб, СлавонскиБрод, Сплит.

Қишлоқ хўжалиги ички эҳтиёжни тўлатўкис таъминлайди, деҳқончилик етакчи ўринда. Буғдой, маккажўхори, картошка, қанд лавлаги, кунгабоқар, зиғир, каноп, емхашак экинлари етиштирилади. Боғдорчилик (кўпроқ олма ва олхўри), токчилик ривожланган. Денгиз сохилида субтропик мевалар етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, қўй ва йилқи боқилади. Ўрмонларда ёғоч тайёрланади, денгиздан балиқ овланади.

Т. й. узунлиги 2,7 минг км, автомобиль йўллари уз. 26,9 минг км. Асосий денгиз портлари: Риека, Копер, Карделево, Сплит, Шибеник. Хорижий сайёхлик ривожланган. Адриатика соҳилида (Дубровник, Риека, Сплит) йирик курортлар бор. Четга машина ва саноат ускуналари, алюминий, истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари чиқаради, четдан хом ашё, жиҳозлар, бутлаш қисмлари ва турли аппаратлар олади. Ташқи савдода Германия, Италия, Словения, Австрия билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — куна.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Асосий 8 й. лик мактаб таълимнинг 1босқичи бўлиб, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларни қамраб олади. Ундан кейинги боскич 2 й. лик умумий ўрта мактаб; у умумий ўрта маълумот беради. Умумий ўрта мактаб негизида ўрта махсус ва олий таълим амалга оширилади. Хорватияда бир қанча олий ўқув юртлари бор. Загреб (1669), Риека (1973), Сплит (1974)да университетлар ва бир канча инт мавжуд. Загребла Нафис санъат академияси (1907), амалий санъат ва ҳунармандчилик, театр, кино ва телевидение академиялари, Риекада денгиз мактаби ташкил этилган. Загребдаги Фан ва санъат академияси (1867) таркибида бир қанча и. т. институти, шунингдек, меъморлик ва шаҳар лойиҳалаш (1952), фольклорни ўрганиш (1948), тиббиёт тадқиқотлари (1947), табиатни муҳофаза қилиш (1961), тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш (1910), гидрометеорология (1947) ва б. илмий уюшмалар ишлайди. Сплитда океаншунослик ва балиқ овлаш (1930), Далмация тарихий ёдгорликларини муҳофаза қилиш (1854) интлари мавжуд.

Йирик кутубхоналари: Загребда Миллий ва университет (17-а. бошларвда ташкил этилган) кутубхоналари, Давлат архиви кутубхонаси билан (4643), Риекада илмий кутубхона (1627), Задар, Дубровникда кутубхоналар, Сплитда шаҳар кутубхонаси бор. Музейларнинг купи Загребда жойлашган. Йириклари: Шаҳар галереяси (1961), Археология (1846), Этн. (1919), Геол. палеонтология (1846), Мактабпед. (1901), X. тарихи (1846), Зоол. (1846).

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви. Асосий газ. ва жур. лари: «Весник» («Хабар», ижтимоийсиёсий газ., 1940 й. дан); «Глас Славоние» («Славония овози», мустақил газ.); «Нови весник» («Янги хабарлар», газ., 1940 й. дан); «Слободна Далмация» («Озод Далмация», газ., 1943 й. дан); «Спортске новости» («Спорт янгиликлари», кундалик газ.); «Арена» (безакли ҳафтанома, 1957 й. дан); «Глобус» (сиёсий ҳафтанома, 1990 й. дан). X. ахборот агентлиги (ХИНА), 1990 й. асос солинган. X. радиоси 1926 й. дан, телевидениеси 1956 й. дан ишлайди.

Адабиёти. Тахм. 1100 й. яратилган «Башчан плитаси» асари хорват халқ тили унсурлари бўлган дастлабки тил ва хуқуқ ёдгорлигидир. Халқ оғзаки ижодиёти, жумладан, хорват қаҳрамонлик достонлари бадиий адабиёт шаклланишига катта таъсир кўрсатди. Гуманизм ва итальян уйгониш даври шеърияти таъсирида ривожланган Дубровник ва Далмация адабиёти — 15—18-а. хорват адабиётининг таркибий кисмидир. 15—16-а. ларгача И. Чесмицкий, Ю. Шижгорич, Я. Бунич кабилар лотин тилида ижод қилган бўлса, улардан кейинги авлод ёзувчилари М. Марулич, Ш. Менчетич, Ж. Држич, Г. Луцич, М. Држич, И. Гекторовичлар она тилига мурожаат этдилар. 17—18а. ларда И. Гундулич, Ж. Палмотич, Ю. Крижанич, Н. ва П. Зринский каби адиблар етишиб чиқди. 18-а. охири — 19-а. ўрталарида X. миллий уйғониш даврида маърифатпарварлик адабиёти (М. Релькович, Т. Брезовачки) майдонга чикди. Иллиризм ватанпарварлик оқимининг атоқли намояндалари Л. Гай, Д. Деметер, Станко Враз романтизм адабиётига асос соддилар. 19-а. охири — 20-а. бошларидаги «хорват модерни» бадиий оқими адабий жараён ривожида сезиларли роль ўйнади. Турли гоявийбадиий окимларга мансуб бўлган М. Дежман, В. Видрич, Д. Шимунович, М. Марьянович, А. Г. Матош шу оқимни ривожлантирдилар. 1 ва 2-жаҳон урушлари оралиғида шоир, ёзувчи ва драматург М. Крлежа адабий муҳитда етакчилик қилди. 1941—45 й. лардаги халқ озодлик уруши йилларида В. Назор, И. Г. Ковачич, Г. Витез, Ю. Каштелан, В. Попович, Ж. Еличичларнинг жўшқин шеърлари халқни рухлантириб турди. 2-жаҳон урушидан кейин ҳам озодлик кураши адабиётнинг асосий мавзуи бўлиб қолди. 60 — 80-й. ларда О. Шольц, Н. Миличевич, 3. Голоб, С. Михалич, М. Славичек, Т. Сабляк, Н. Петрак, Ж. Сабол ижодида умумий инсонпарварлик руҳи устунлик қилди. Драма соҳасида П. Будак, И. Раос, Ф. Хажич, Д. Роксандич асарлари шуҳрат қозонди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. X. ҳудудида истеҳкомли манзилгоҳларнинг қолдиқлари, Адриатика соҳилида кўпгина антик, асосан, Рим шаҳарларининг харобалари, қад. меъморлик ёдгорликлари (мил. ав. 1-а. га мансуб Пуладаги Август ибодатхонаси, мил. ав. тахм. 300 й. га оид Сплитдаги Диоклетиан саройи) сақланиб қолган. 9-а. боши — 12-а. охирларида барпо этилган турли шаклдаги тош черковлар, князь саройлари (Сплит яқинидаги Биячи деган жойда)да Византия ва Марказий Европа меъморлиги услубидан фойдаланилган. 12-а. охирида роман услуби (Задардаги 1175 й. га оид авлиё Кршеван черкови), 13-а. да готика (Загребдаги диний иншоотлар) ёйидци. 15—16-а. ларда шаҳарлар кенгайди, тош истеҳкомлар барпо этилди. Шу даврда Уйғониш даврига хос меъморлик ривож топди (1431—1505 й. ларга мансуб Шибеникдаги собор, 15-а. нинг 2-ярмига оид Дубровникдаги князь саройи ва б.). 17 — 18-а. ларда барокко услуби урф бўлди (Загребдаги ОршичРаухов, Вараждиндаги Пататичи саройлари). 19-а. да классицизм услубидаги иншоотлар (Загребдаги меъмор Б. Фелбингер саройлари), янги уйғониш ва янги барокко услубидаги жамоат бинолари (Загребдаги Фан ва санъат академияси, Загреб, Сплит, Дубровникдаги театрлар) курилди. 20-а. бошларида аввал янги классицизм, сўнг функционализм руҳидаги иншоотлар (Загребдаги биржа ва б. бинолар) қад кўтарди. Аср охирларида саноат корхоналари, турар жойлар замонавий материаллардан курила бошлади (Загребдаги «Ружер Бошкович» илмий маркази, меъмори К. Острогович; аэропорт, меъмори И. Ухлик, Сплитдаги «Марьян» мехмонхонаси, меъмори Л. Перкович). X. худудида неолит даврига оид сопол буюмлар, кейинги даврларга мансуб металлдан ясалган бадиий буюмлар, антик ҳайкалтарошлик ёдгорликлари (ҳайкалчалар, рельефлар), қадама нақш асарлари топилган. 13-а. да ҳайкалтарошликда роман услуби (уста Андрей Бувина рельефлари) ёйилди, дастлабки деворий расмлар пайдо бўлди. 16-а. да черков ибодатхоналари рангтасвири, 17-а. охири — 18-а. бошларида барокко услубидаги ҳайкалтарошлик ва рангтасвир раем бўлди (Ф. Бенкович, Б. Бобич асарлари, И. Рангер фрескалари). 15—18-а. ларда ёғоч ўймакорлиги, бадиий тўқувчилик, металлсоэлик ва ш. к. ҳунармандчиликлар ривожланди. 19-а. бошларида тасвирий санъатда дунёвий жанрлар (портрет ва тарихий композициялар) тарқалди. Ф. Кикерез, В. Буковац, Ц. Медович асарларида романтизм белгилари кўзга ташланади. Ранггасвирчилардан М. Кралевич, Й. Рачич, графикачи Т. Кризман ижодида 20-а. хорват рассомлиги асослари яратилди. И. Мештрович, А. Августинчич ва б. ҳайкалтарошлик санъатини ривожлантирдилар. В. Бецич, Л. Бабич, Й. Мише каби рассомлар мамлакат табиат манзаралари ва халқ турмушини тасвирладилар. 20-а. нинг 2-ярмида рангтасвирчилардан Э. Муртич, И. Войводич, М. Станчич абстракт санъат ва сюрреализм рухида ижод қилдилар.

Мусиқаси. X. мусиқа маданиятида халқ санъати катга ўрин тутади. Хорватларнинт қад. маросим, эпик, рақс, лирик ва б. халқ қўшиклари ҳозиргача давом этиб келаётир. Профессионал мусиқа 16-а. да юзага келган. Н. Стьепан (Спадина), скрипкачи ва композитор И. М. Ярнович ва б. 18-а. нинг таникли мусиқа арбобларидир. 1827 й. Загребла Мусиқа жамияти ва унинг мусиқа мактаби (1916 й. дан консерватория) ва оркестри, шунингдек, Иллирии халк, хор жамияти (1839) ташкил этилди. X. мусика маданиятини ривожлантиришда мусиқашунос Ф. Кухач, дирижёр ва композитор И. Зайц, дирижёр Н. Фаллер, композиторлардан Б. Берса ва Й. Хатзе фаолияти катта аҳамиятга эга бўлди. 1918 й. ягона давлат тузилгач, хорват миллий композиторлик мактаби вужудга келди. 20-а. охирларида Загребда «Қардошлик ва бирлик», Сплитда «Бирлик» хор жамиятлари, Загребда «Ладо» халқ ашула ва раке ансамбли ва б. мусика жамоалари ишлади. Таниқпи композиторлари: И. Брканович, М. Келемен, Б. Папандопуло, С. Хорват, Р. Радика, Д. Детони.

Театри. 16-а. да дунёвий театр (Дубровникда ҳаваскорлик труппалари, Далмация шаҳарларвда профессионал труппалар) пайдо бўлди. 17—18-а. ларда мактаб театри ривожланди. 1797 — 1834 й. лар Загребда биринчи доимий «Амадей театри» фаолият кўрсатди. 1834 й. «Эски театр» (1861 й. дан «Миллий театр») очилди. 1896—98 й. ларда дастлабки актёрлар мактаби ишлаб турди. Б. Гавелла X. театри ривожига катта ҳисса қўшди. У театрлар репертуарига илғор миллий драматурглардан М. Крлежа, И. Цанкар, жаҳон мумтоз драматургиясидан У. Шекспир, Ф. Достоевский, Л. Толстой, Б. Шоу, К. Чапек, Б. Нушич пьесаларини киритди. 1950 й. дан Театр, мусиқа, кино, телевидение академияси (Загреб) ишлайди.

Ўзбекистон — X. муносабатлари эндигина йўлга қўйилиш босқичида турибди. 2003 й. икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 115 минг АҚШ долларини ташкил қидди. Ўзбекистон томони турли хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. X. томони электр жиҳозлар, фармацевтика ва кондитер маҳсулотлари етказиб беради. Хорватиянинг муҳандислик ва қурилиш ишлари билан шуғулланувчи «Ингра. Инжиниринг энд Констракшэн К°» акциядорлик жамияти фирмаси ЎзРда ўз ваколатхонасини очган.

Loading...