ХЎТАН

ХЎТАН — Хитойнинг ғарбий қисмидаги даре, Тарим дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги (Қорақош дарёси билан бирга) 1035 км, хавзасининг майд. 43,6 минг км2. Қорақурум ва Куньлун тоғларидан бошланадиган Қорақош ва Юрунқош ирмоқларининг қўшилишидан ҳосил бўлиб, текисликда Такламакон чўлидан оқади. Бу ердан ўтган қисмида фақат июль—авг. ойларидагина тўлиб оқади. Ўртача сув сарфи тоғдан чиқиш жойида 120 м3/сек. Хўтан воҳасини суғоришга сарфланади.

Loading...