ХОВДОҒ

ХОВДОҒ — Сурхондарёнинг ўнг соҳилидаги қир. Шим. дан жанубга тахм. 15 км га чўзилган, эни 5—8 км. Сурхондарё ва Шеробод воҳалари оралиғида. Бал. 553 м гача. Атрофидаги текисликлардан деярли тик кўтарилган. Тектоник жиҳатдан антиклиналь структура. Бўр, палеоген, неоген, қумтош, конгломерат, гил, оҳактошлардан ташкил топган. Иқлими кескин континентал, ёғингарчилик кам (100—130 мм). Сурқўнғир тупроклар тарқалган, эфемер ва эфемероидлар усади. Нефть конлари очилган.

Loading...