ХРОМАТИН

ХРОМАТИН — ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари ядросидаги хромосома моддаси. Асосий бўягичлар таъсирида кучли рангга киради; ҳужайралар бўлинганда хромосомаларда маълум шаклни олади. «X.» терминини 1880 й. да фанга немис гистологи В. Флемминг киритган. Ҳоз. замон цитологиясида X. деб интерфазадаги хромосома моддаси тушунилади. X. таркибига дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) (30 — 40%), рибонуклеин кислота (РНК), гистонлар ва гистон бўлмаган оқсиллар киради. Хроматиннинг асосий таркиби дезоксирибонуклеопротеид ипларидан иборат.