ХРОМОПРОТЕИДЛАР

ХРОМОПРОТЕИДЛАР (хромо… ва протпеидлар) — мураккаб бўялган оқсиллар. Таркибида хромопротеид ютилиши спектрини белгиловчи простетик гуруҳ бўлади, яъни X. рангини белгилайди. Простетик гуруҳ тузилишига биноан, X. гемопротеидлар, флавопротеидлар, ретинилиденпротеидлар, фикобилинлар ва б. га ажратилади. X. энергия узатилиши ва ўзгариши билан боғлиқ жараёнлар (нафас олиш, фотосинтез, кўриш ва б.)да иштирок этади.

Loading...