ХУАН КАРЛОС I

ХУАН КАРЛОС I (Juan Carlos I; тўлиқ номи — Хуан Карлос Виктор Мануэль де БурбониБурбон) (1938.5.1, Рим) — Испания давлат арбоби. Барселона графи Дон Хуан ўғли, қирол Альфонс XIII невараси. Мадриддаги «СанИсидро» коллежини тугатган (1954), умумқўшин, ҳарбийденгиз ва авиация билим юртларида ўқиган (1955—59). Армия, авиация ва флот генералкапитани. Мадрид университетида тарих, фалсафа, иқтисодиёт фанларини ўрганган (1960—62), Испаниядаги турли вазирлик ва давлат муассасаларида тажриба орттирган. 1969 й. Испания давлат бошлиғи генерал Франко Хуан Карлос Iни ўзининг расмий вориси — Испания шаҳзодаси этиб тайинлаган. Франко вафотидан сўнг, 1975 й. 25 нояб. дан Испания Қироллиги қироли. Айни вақгда Испания қуролли кучлари бош қўмондони.

Loading...