ХУБСУГУЛ

ХУБСУГУЛ, Косогул — Монголиянинг шим. қисмидаги кўл. Тоғ оралиғидаги тектоник ботиқца, 1645 м баландликда жойлашган. Майд. 2620 км2, уз. 134 км, эни 36 км гача. Энг чуқур жойи 238 м. Суви чучук. Хубсугулдан ЭгинГўл дарёси оқиб чиқиб, Селенга дарёсига қуйилади. Қирғоқлари баланд, тик. Дек. дан май ойигача музлайди. Балиқ овланади. Кема қатнайди.

Next Article

ХУДО