ХУДО

ХУДО — диний сиғиниш ва эътиқод қилишнинг объекти сифатида намоён бўладиган илоҳий куч; азалийлик ва абадийлик, яратувчилик тимсоли. Ҳар бир динда X. бутун оламни яратувчи сифатида эътироф этилади. X. турли таълимотларда турлича талқин қилинади. Қад. диний эътиқодларда Худо ларга сиғиниш бўлмай, жонсиз нарсаларга, жон ва руҳга, ҳайвон ва усимликларга топинилган (қ. Анимизм, Фетишизм, Тотемизм). Шарқда кенг тарқалган пантеистик қарашларда (қ. Пантеизм) X. табиатнинг ўзида, X. ва табиат бир бутунликни ташкил этади деб қаралган. Зардуштийликда икки X. — ёруғлик, яхшилик Худоси Аҳурамазда ва қоронғулик, ёмонлик Х. си Анхрамайну (Ахриман) бир-бирига қарамақарши қўйилган. Қад. Шарқ динларида ва б. политеистик (қ. Политеизм) динларда жуда кўп Худо ларга эътиқод килиниб, улардан бири бош X., қолганлари иккинчи даражали Худолар ҳисобланган. Бунга юнон мифологиясидаги Худолар иерархияси мисол бўла олади. Монотеистик динларда (қ. Монотеизм) битта Худога сиғинилган. Буддизма^ дастлаб Худо ларга сиғиниш инкор этилган бўлсада, кейинчалик Будданинт ўзи X. деб танилган, бу динда у билан бирга бошқа Худолар ҳам бор. Ҳиндуийликдя асосий Худолар — Вишну ва Шива. Иудаизмдаги X. — Яҳва дастлаб қабила Х. си ва маҳаллий X. бўлган, қад. яҳудииларнинг бирлашиши ва Яҳудий подшолигиниж ташкил этилиши билан ҳамма яҳудийларнинг Худо сига, кейинчалик эса қудратли, ягона Худога айланган. Христианликда X. моҳиятан ягона, лекин 3 қиёфада (отахудо, ўғилхудо, муқаддас руҳхудо) намоён бўлади. Ислом динида ягона ва қудратли X. — Аллоҳта эътиқод қилинади. Унга эътиқод қилиш бу диннинг асосий ақидаси. Худога эътиқод қилиш, Худодан қўрқиш ҳар қандай динга хос.

Loading...