ХУДОЙБЕРГАНОВ

ХУДОЙБЕРГАНОВ Матпано (тахаллуси Суханвар; 1888, Хива — 1960, Урганч) — хонанда (лирик тенор), созанда (танбур, дутор), мақомчи, шоир. Созандаликни, халқ мусиқаси ва Хоразм мақомларини отаси Худойберган муҳркан ва Матёқуб Харрашовцап ўрганган. Созчилар уюшмаси ансамбли (192532), Урганч театра (193234), Миллий эстрада (1934—40)да созанда ва хонанда, мақомчилар ансамбли раҳбари (1942—47). Хоразм мақомлари ва сувора йўлларининг моҳир ижрочиси сифатида танилган. Худойбергановнинг кенг овоз диапазонига асосланган нафис хонандалик услуби шогирдлари Болтаев, К. Отаниёзов, Н. Юсуповалар ижрочилигида ўз аксини топган. Худойбергановнинг раҳбарлиги ва назорати остида Санъатшунослик интида Хоразм мақомларининг ашула йўллари (Ҳ. Болтаевдан Бузрук, К. Отаниёзов, К. Исмоиловлардан Рост, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ) магнит лентасига ёзиб олинган (1949—52). Шогирди М. Юсупов Х. дан ўрганган Хоразм мақомларини тўла нотага олган ва нашр эттирган («Ўзбек халқ мусиқаси», 6ж., 1958; «Хоразм мақомлари», 1—3 ж., 1980—87). Худойбергановнинг ёзган ғазаллари Насруллойи, Насри Рост каби маком ва анъанавий сувора туркумидаги куйларда айтйлади.

Loading...