ХУДОЁРХОН

ХУДОЁРХОН (1831, Қўқон 1884, Каррух, Афғонистон) — Қўқон хони (1845—75 йлар, танаффуслар билан). Минг сулоласига мансуб. Шералихонннят ўғли. Қайнотаси Мусулмонқул томонидан тахтга ўтқазилган. Аммо ёш бўлганлиги туфайли амалда давлат ишларини Мусулмонқул бошқариб борган. Энг муҳим лавозимлар қипчоклар қўлига ўтади ва улар хохдаганича бебошликлар қила бошлаганлар. Натижада ички кураш кучайиб, 1853 й. қипчоқлар қирғини бошланган. Бунинг оқибатида 20 мингга яқин қипчоқлар ўлдирилган, Мусулмонқул эса Қўқонда дорга осилган. Шу йилдан X. давлатни мустақил идора қила бошлаган. Аммо, тажрибасизлиги туфайли кўп хатоларга йул қўйган. Бундан фойдаланган акаси Маллабек тахт учун курашни бошлаб юбориб 1858 й. ўзини Қўқон хони деб эълон қилган (қ. Маллахон). X. Бухорога қочишга мажбур бўлган. 1863 й. Бухоро амири Музаффар ёрдамида Қўқон тахтига қайта ўтирган. Аммо Мусулмонқулнинг ўғли мингбоши Алимқул хонзодалардан бўлмиш ёш Сайд Султонмуродни хон деб эълон қилади ва Худоёрхонни яна Бухорога қочишга мажбур этган. Алимқул амир улумаро бўлиб амалда давлат ишларини якка ўзи бошқариб борган. Қўқон хонлигидаги ички курашлардан фойдаланган Россия империяси хонликка тегишли Туркистон, Чимкент (1864 й.) ва Тошкентни (1865) босиб олган. 1865 й. Қўкрн тахтига Худойқул («Белбоқчихон» деган лақаби ҳам мавжуд) ўтирган. Аммо у 14 кундан сўнг хазинани ўзи билан олиб Қашқарга қочиб кетган. Бундан фойдаланган X. яна тахтга чиққан. X. даврида қ. х. га эътибор берилган, янги анҳор ва ариқлар қазилган. Қўқонда 1873 й. хон ўрдаси битказилиб ниҳоясига етказилган. Бундан ташқари, X. даврида «Мадрасаи Олий», «Мадрасаи Ҳоким ойим», «Мадрасаи Султон Муродбек» лар қурилган. Худоёрхоннинг фармони билан Маҳзун (Зиёвуддин Ҳўқандий) 1696 сахифалик «Шоҳнома» асарини ёзган (қўлёзма Истамбулда сақланмоқда).

X. даврида хонлик ҳудуди анча қисқариб, турли соликлар ўйлаб чиқилган. Бунинг устига 1868 й. ги Туркистон генералгубернатори К. П. Кауфман билан гузилган «тенг ҳуқуқли» шартномага мувофиқ, рус савдогарларига хонликнинг ҳамма шаҳар ва қишлоқларида бўлиш ва карвонсаройлар қуриш, рус товарларини хонлик ҳудуди орқали бошқа давлатларга бож тўламасдан бемалол олиб ўтиш ҳуқуқи берилган; рус савдогарлари қўқонлик савдогарлар билан бир миқдорда бож тўлайдиган бўлган. X. Туркия ва Бухоро билан яхши алоқада бўлишга, Англия эмиссарлари билан учрашиб, улардан мадад олишга интилган. Аммо, юзага келган сиёсий вазият туфайли у К. П. Кауфман билан кўпроқ яқинлашишга мажбур бўлган.

Тахт учун курашлар, ўзаро урушлар, солиқларнинг кўпайиб кетиши аҳоли турмушини оғирлаштирган. Натижада хонликда тезтез қўзғолонлар бўлиб турган. Шулардан энг каттаси 1873 й. бошланган «Пўлатхон қўзғолони» бўлган. Қўзғолонни бостиришнинг иложини топа олмаган X., барча хазинани олиб К. П. Кауфмандан ҳарбий ёрдам олиш учун Тошкентга қочган, сўнгра Оренбургга сургун этилган. У бу ердан қочиб Маккага борган. Кейинчалик, Қўқон хонлигининг қолган ҳудудларини ҳам Россия босиб олгандан сўнг X. К. П. Кауфманга расман мурожаат қилиб сиёсий ишларга аралашмасликни ваъда қилиб Қўқонга қайтишга рухсат сўраган, аммо рад жавобини олган. X. 2марта мурожаат қилган. Бу ариза сенатда кўриб чиқилиб Худоёрхонга Қўқонга қайтишга рухсат берилган. Аммо бундан хабарсиз X. яширин ҳолда Қўқонга қайтмоқчи бўлган. Йўлда вафот этган.

Ад.: Бобобеков Ҳ. Н., Қўқон тарихи, Т., 1996; Бабабеков Худоёрхон, Народные движения в Кокандском ханстве и их социальноэкономические предпосылки, Т., 1990.

Ҳайдарбек Бобобеков.

Loading...