ХУН

ХУН (форс. — қон) — қонли ўч, қариндошуруғнинг ҳаёти, номусори, шаъни ва мулкини ҳимоя қилишдаги қад. одатлардан бири. Ибтидоий жамоа даврида пайдо бўлган. Баъзи уруғларда фацат қотилни ўлдириш билан X. олинса, айрим ҳолларда унинг уруғига тегишли бирор яқин қариндошини маҳв қилиш билан кифояланган. Давлат барпо бўлган янги жамоада бу одатга бир оз чек қўйилган. Қасоскорлар билан жавобгарлар доираси бирмунча қисқартирилган, келтирилган зарар миқцори, қасос олинган объектнинг жинси, ёши, жамиятда тутган ўрни эътиборга олинган. Кейинчалик X. олиш етказилган зарарни модций тўлов билан қоплаш тизими билан ҳам алмаша бошлаган.

Этнографик тадқиқотларга кўра, 19-а. нинг охири — 20-а. нинг бошларида ҳоз. Ўзбекистон ҳудудида уруғчилик қолдиғи бўлмиш қон учун товон — X. олиш одати сақланиб келган. Қотил «хундор» деб аталган. Марҳумнинг қариндошлари «хун сўровчилар», «ўч олувчилар» ҳисобланган. Қотиллик содир бўлгач, жабрланувчи томон маҳаллий ҳукумат — қозиларга мурожаат қилган. Қози томонларнинг ўзаро муносабатларини шариат асосида аниқлаган. Қасддан ўддирилган яқин қариндош учун X. олишга шариат ижозат берган («қонга қон — жонга жон»). X. фақат ҳақиқий қотилдан олинган. Шунингдек, шариат қотиллик ва майиб қилганлик учун X. ўрнига келтирилган зарарни қоплаш мақсадида уни моддий маблағ билан алмаштиришга имкон берган. Mac, ўлдирилган одамнинг қони учун товон пули тўланган.

Товон ҳажми марҳумнинг меҳнат қобилияти, жамоадаги ўрнига боғлиқ бўлган. Мас, катта ёшли эркакнинг Хуни аёл Хун идан ва аёл Хуни қизникидан қимматроқ бўлган. Мабодо марҳумнинг оиласи боқувчисиз қолса, қотил бутун умри давомида ёрдам бериши шарт бўлган. Айрим халқларда катта товонлар тўлаш учун қариндошуруғлардан маблағ тўпланган. Товон тўлаб бўлингач, томонлар ярашишган ва улар ўртасида ўзаро муносабатлар давом эттирилган. Жаҳондаги кўп мамлакатларда ҳоз. X. олиш тақиқланган.

Ад.: Бўриев О. ваб., Ўзбек оиласи тарихидан, Т., 1995.

Loading...