ХУНАНЬ

ХУНАНЬ — Хитойнинг марказий қисмидаги провинция. Янцзи дарёси ўрта оқими ва Дунтинху кўли ҳавзасида. Майд. 210 минг км2. Аҳолиси 65 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Чанша ш.

Ер юзаси ғарбий ва жан. кисмида тоғлар, маркази ва шим. да текисликлардан иборат. Иқлими субтропик, муссонли иклим. Йиллик ёғин 1100—2000 мм. Иктисодиётининг етакчи тармоғи — қ. х., хусусан, деҳкрнчилик. Асосий экини — шоли. Буғдой, маккажўхори, арпа, батат, рами, рапс, ер ёнғоқ, кунжут, тамаки, жут экилади. Чой ва тунг дарахти ўстирилади. Боғдорчилик, хусусан, цитрус мевалар етиштириш ривожланган. Ёғоч тайёрланади. Чорвачиликда қорамол, чўчқа боқилади. Дарёлардан ва Дунтинху кўлидан балиқ овланади. Хунаньда сурма, қўрғошин, рух рудалари, вольфрам, марганец қазиб чиқарилади. Сянтанда электровоз, электротехника ускуналари, станоклар, Ханьянда кон ускуналари ишлаб чиқарилади. Озиқовқат, қоғоз, тўқимачилик саноатлари ривожланган. Янцзи дарёси ва Дунтинху кўлида кема қатнайди. Йирик шаҳарлари: Чанша, Сянтань, Чжучжоу ва б.

X. ҳудудида қадимда мань қабилалари яшаган. 4-а. дан хитойлар кўчиб кела бошлаган. 1937—45 й. ларда X. ҳудудининг катта қисми японлар қўл остида бўлди.

Loading...