ХУРРИТ ТИЛИ

ХУРРИТ ТИЛИАрманистон тоғлиги жан. ида, шим. Сурия ва Месопотамияда, Кичик Осиёнинг жан. шарқий қисмида ва Угарит ш. да тарқалган улик тил. Х. т. нинг генетик алоқаларига дойр ягона фикр мавжуд эмас. Рус олимлари И. М. Дьяконов ва С. А. Старостинларнинг Хуррит тили ва унга қариндош урарт тилининт нахдоғистон тиллари билан қариндошлиги ҳақидаги фарази бир қадар ишончли фикр хисобланади. Хуррит тилининг сақланиб қолган ёдгорликлари унда ўзаро фарқданувчи 6 лаҳжа борлигини кўрсатади.

Хуррит тилининг энг қад. ёдгорлиги мил. ав. 3минг йиллик охирига мансуб. Хорижий тиллар матнларидаги атокли отлар ва сўзлар мил. ав. 2минг йилликдан кейин ҳам Хуррит тили Арман тоғликларининг айрим жойларида сўзлашув тили сифатида қўлланганини кўрсатади. Мил. ав. 1-минг йилликдаёқ бундай матнлар мавжуд бўлмаган. Ёзуви — бўғинли миххат; угарит алифболи миххатида ҳам ёдгорликлар учрайди.

Loading...