ХУШНАЗАРОВ Сапар (1906, ҳоз. Самарканд вилояти Каттақўрғон ш., Ингичка шаҳарчаси — 1943.7.10, Чернигов вилояти, Семаки қишлоғи) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси. 1942 й. дан армияда. Марказий фронтнинг 61армияси, 81ўқчи дивизияси, 467ўқчи полкининг оддий аскари. 1943 й. 2 окт. да Гомель обл. нинг Гоев рни, Глушец қишлоғи яқинида Днепр дарёсини кечиб ўтишда жасорат кўрсатган ва 7 окт. да жароҳатдан вафот этган. 1944 й. 15 нояб. да Қахрамон унвони берилган. Семаки қишлоғида дафн этилган. Каттақўрғон ш. ва Ингичка шаҳарчасидаги кўчаларга номи берилган. Оқтош, Каттақўрғон ш. ларида бюсти ўрнатилган.