ХУСРАВ II

ХУСРАВ II Парвиз (айнан — музаффар, ғолиб) (? — 628) — сосонийлар шаҳаншохи (591 й. дан). Ҳурмузд IV нинг ўғли. Баҳром Чўбин бошчилигидаги исёнкор зодагонлар 590 й. Ҳурмузд IV ни тахтдан ағдаришган. Бироқ зодагонларнинг бошқа бир гуруҳи X. II ни шаҳаншоҳ деб эълон қилган. X. II Баҳромдан хавфсираб Византияга, император Маврикий ҳузурига қочган ва 591 й. византиялик ва арман қўшинлари ёрдамида Бахромни енгган ва тахтга чиққан. 7-а. бошида Эронга Византия империясининг шарқий ва жан. вилоятларини қўшиб олган. X. II нинг ҳарбий ютуқлари билан бир қаторда босиб олинган вилоятлар талонторож этилган, мамлакатда солиқдар миқцори кўпайган, подшо саройи учун сарфхаражатлар ошган. Шу билан бирга янги саройлар қад. кўтарган.

Хусрав II П шоирлар, машшоқлар, олимларга ҳомийлик қилган. 7-а. нинг 20-й. ларида Византия хазарлар ва турклар билан иттифоқ тузиб X. II га қарши чиққан. Император Ираклийнинг Ктесифонга юришидан сўнг X. II. зодагонлар томонидан тахтдан туширилиб, қатл этилган. Шарқ халклари оғзаки ижоди ва ёзма адабиётида унинг образи кенг тарқалган (қ. Хусрав).

Loading...