ХУСРАВ СУЛТОН

ХУСРАВ СУЛТОН (тўлиқ исми Хусрав бин Ёрмуҳаммад бин Жонибек) (? — 1562) — шайбонийлардан. Кеш ҳокими (1550—62). 1554 й. Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон) Кешга ҳужум қилганда Балхга қочган. 1556 й. Кешни қайтариб олган. 1562 й. Самарқанд ҳокими Абулхайр ибн Жувонмардали ундан Кешни тортиб олиб, қизи Хонбибйта уйланган. Бунга чидай олмаган X. С. Абдуллахон II ни ёрдамга чақирган, бироқ Кеш учун бўлган жангда ҳалок бўлган. Кеш унинг ўғли Исфандиёр Султонга топширилган. «Музаккири аҳбоб» тазкира муаллифи, шоир Ҳасанхожа Нисорий X. С ҳузурида (1553; 1555—56 й. ларда) хизмат қилган.

Ад..Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб (Дўстлар ёдномаси), Т., 1993.

Loading...