ХУСУСИЯТ — бирор нарса ва ҳодисанинг бошқа нарса ва ҳодисадан фарқини ёки уларнинг умумийлигини курсатиб турувчи хоссалари, жиҳатлари ва белгилари. X. нарсаларнинг узаро таъсир ва муносабатлари жараёнида узини намоён этади. Хосса Хусусиятни билишда поғона бўлиб хизмат қилади. X. барча нарсага тегишли булиб, узига хос ва умумий, асосий ва асосий булмаган, зарурий ва тасодифий, табиий ва сунъий ва ш. к. хоссаларга ажратилади. X. нарсаларнинг ички моҳиятини белгилаб, инсон онгига боглик бўлмаган ҳолда мавжуд. Ҳар қандай X. нисбийдир. Нарса ва ҳодисалар Хусусият ларини ўрганиш уларнинг сифатини билишда муҳим аҳамият касб этади.