ХЬЮИШ

ХЬЮИШ (Hewish) Энтони (1924.11.5, Фой ш., Корнуолл графлиги) — инглиз астрономи, Лондон Кироллик жамияти аъзоси (1968 й. дан). Кембриж университетида ўқиган. Кембриж университетининг Маллард радиоастрономик расадхонасида ишлаган (1946 й. дан). Илмий ишлари радиоастрономияга оид. Кичик бурчак ўлчамли радиоманбаларнинг сцинтилляцияскни тадқиқ қилган ва Қуёш тожининг ташқи қатламларини ўрганиш усулларидан бирини таклиф килган. Пульсарларнк очган радиоастрономлар гуруҳига раҳбарлик қилган (1967). Нобель мукофоти лауреати (1974; М. Райл билан ҳамкорликда).

Loading...