ХЬЮСТОН

ХЬЮСТОН — АҚШнинг жан. қисмидаги шаҳар, Техас штатида. Аҳолиси 1,95 млн. киши (2000). АҚШнинг йирик нефть ва галла порти (йилига 120 млн. т юк ортибтуширилади). Денгиз кемалари қатнайдиган канал орқали Мексика қўлтиғи ва Гальвестон аванпорта билан боғланган. Транспорт йўллари чорраҳаси. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. АҚШ жан. нинг энг йирик саноат марказларидан. Нефть, газ, олтингугурт қазиб олинади ва қайта ишланади (синтетик каучук, пластмасса, органик ва неорганик химикатлар, минерал ўғитлар и. ч.). Қора металлургия ривожланган. Нефть ва газ саноати учун машиналар, жиҳозлар ва кувурлар ишлаб чиқарилади. Радиоэлектроника, кемасозлик, озиқовқат (жумладан, шоли оқлаш), полиграфия саноати корхоналари мавжуд. университетлар, Жонсон номидаги космосга учиш маркази бор. Шаҳарга 1836 й. да асос солинган. 1840 й. гача «мустақил» Техас Республикаси пойтахти бўлган.

Loading...