Й

Й — ўзбек кирилл алифбосининг ўн биринчи ҳарфи. Жарангли, тил ўрта, сирғалувчи ундош товуш. Сўз боши (йўл, йиғ), ўртаси (кейин, кийим) ва охири (тўй, сарой)да кела олади. Айрим сўзларда, т, д товуши ўрнида келади (кетин—кейин), баъзиларида з га мослашади (ёй-ёз; сўйламоқ—сўзламоқ). Қипчоқ шевасида сўз бошида бу товуш ўрнида ж қўлланади (йўл—жўл, йўқ—жўқ). Бу хусусият қад. талаффуз қонуниятлари билан боғлиқ бўлиб, Маҳмуд Кошғарий даври тилида ҳам кузатилади. Ўрхун-Енисей, туркий ёзувларида, шунингдек, араб, лотин графикасидаги алифболарда ўзига хос кўринишга эга. Сўғд ёзувида учрамайди.