ЙЕЛЛОУСТОН

ЙЕЛЛОУСТОН — АҚШнинг шим.ғарбидаги дарё, Миссури дарёсининг ўнг ирмоғи. Уз. 1200 км, ҳавзасининг майд. 182,3 минг км2. Қояли тоғлардан бошланади. Юқори оқимида Йеллоустон миллий парки қудудидан чуқур каньон (360 м гача) ва шаршаралар ҳосил қилиб оқади; қуйи оқимида — текислик дарёси. Ўртача сув сарфи 365 м3/сек. Баҳор — ёз ойларида тўлиб оқади. Суғоришда фойдаланилади.

Prev Article

ХЎЖАҒОР

Next Article

ЙЕНА