ЙЕНА

ЙЕНА — Германиядаги шаҳар, Тюрингия ерида. Заале дарёси бўйида. Аҳолиси 101 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Т. й. тугуни. Оптика-механика саноатининг йирик маркази. «Карл Цейс» з-ди дунёда оптика асбоблари ишлаб чикарадиган энг катта корхоналардан бири. Асосан, экспорт учун астрономия ускуналари, ёруғлик ва электрон микроскоплар, тиббиёт ускуналари, фотообъективлар, бинокллар, оптик шишалар, дори-дармон ишлаб чиқарилади. Йена университети, планетарий, сейсмология ин-ти, расадхона бор. 1806 й. да Йена яқинида Наполеон қўшинлари Пруссияни мағлубиятга учратган.

Loading...