ЙИГИРИШ МАШИНАСИ

ЙИГИРИШ МАШИНАСИ — толалар ни тозалаб, титиб, саваб, тараб, олинган пилтани қўшиб чўзиб ёки бўшгина химариб тайёрланган пиликдан ҳар хил йўғон-ингичкаликдаги ип оладиган машина. Ишлатиладиган толалар (жут, жун, зиғир, пахта, каноп, ипак ва сунъий толалар) нинг турига қараб, табиий толаларга мўлжалланган Йигириш машинаси, урчукли (ҳалқали) Йигириш машинаси ва урчуқсиз Йигириш машинаси, йигириш-пишитиш машинаси каби хилларга бўлинади. Кимёвий толалар ҳам табиий толаларга мўлжалланган машиналарда йигирилади. Узлуксиз ва узлукли (тўхтабтўхтаб) ишлайдиган урчуқли (ҳалқали) Йигириш машинасида барча турдаги толаларни йигириш мумкин. Унда толалардан тайёрлаб олинган пиликлар чўзиш асбобида ингичкалаштирилиб, толалар тутами ҳосил қилинади. Улар урчуқ ва югурдаклардан иборат пишитиш механизми ёрдамида ипга айлантирилади. Ип урчуқ ва югурдаклардан иборат пишитиш механизми ёрдамида пишитилади ва ўраш механизми ёрдамида урчуқ найчаси (қоғоз патрон) га ўралади. Ипга тўлган найчалар урчукдан олиниб, ўрнига бўш найчалар кийдириб қўйилади. Ҳар бир Йигириш машинасида 500 тагача урчуқ бўлиши мумкин.

Урчуқсиз Йигириш машинаси пневмомеханик, уюрмавий ва электр-механик хилларга бўлинади. Mac, тараб тўғриланган толалар пневмомеханик машинада ҳаво оқими ёрдамида тез айланиб турган камерага узатилади, у ерда камера пилтага айланади ва ундан чиқиб бобина (ғалтак) га ўралади. Чўзиш асбобида пилта ингичкалаштирилиб, ипга айлантирилади, бураш қурилмасида пишитилади ва ўраш механизми ёрдамида ғалтакка ўралади.

Турли толалардан пишитилган ғалтак ип олиш учун йигириш-пишитиш машинасидан фойдаланилади. Бу машина бирин-кетин 4 жараён (йигириш, эшиш, бураш ва ғалтакка ўраш жараёнлари) ни бажаради. Бундам машина ипни пишитиш тезлигини ва иш унумдорлигини анча оширади (қ. Йигириш).

Loading...