ЙИЛ ҲИСОБИ

ЙИЛ ҲИСОБИ — катта вақт оралиқларини ҳисоблаш тизими. Йил ҳисобининг кўпгина тизимлари бирон тарихий ёки афсонавий ҳодисадан бошланган. Христиан черкови Йил ҳисоби бошланишини афсонавий Исо Масиҳнинг туғилиши б-н белгилаган. Мазкур Йил ҳисоби (янги милод) тизими ҳоз. кўпгина мамлакатларда қабул қилинган (қ. Календарь), Исломга эътиқод қилувчи халқларда Йил ҳисоби милодий 622 йил (Муҳаммаднинг Маккадан Мадинага кўчиб ўтган вақти) дан бошланади.