ЙИЛЛИК ПАРАЛЛАКС

ЙИЛЛИК ПАРАЛЛАКС (юн. parallaxis — оғиш) — Ернинг Қуёш атрофида айланиши сабабли юлдузлар вазиятларининг йиллик кўринма ўзгариши. Ердаги кузатувчидан юлдузгача бўлган масофани аниқлашда қўлланиладиган катталик. Гипотенузаси Қуёшдан бирор юлдузгача бўлган масофага, кичик катети Ернинг катта ярим ўқига тенг бўлган тўғри бурчакли учбурчакнинг кичик бурчаги шу юлдузнинг Йиллик параллакс бўлади. Йиллик параллакс ёйнинг бир секунддан (1») кам бўлиб, ундан узоқ масофаларни ўлчашда фойдаланилади.

Next Article

ЙИЛҚИ