ЙИЛҚИ

ЙИЛҚИ — отлар подаси, от тўдаси, уюр. Яйлов йилқичилиги ривож топган Ўзбекистоннинг тоғли ва чўл-дашт ҳудудларида Йилқи уюри йил давомида (қишнинг қалин қорли совуқ кунларидан ташқари) яйловда асралади ва боқилади. Биялар уюри 25—30 ва ундан кўпроқ Йилқи ва 6—8 ойгача бўлган қулунлардан ташкил этилади. Қочириш мавсуми бошланишида ҳар бир уюрга биттадан наслли айғир қўйилади. Йилқи уюри учун айғир етакчилик вазифасини бажаради.

Loading...