ЙИЛҚИЧИ

ЙИЛҚИЧИ (Burhinus oedicnemus) — ржанкасимонлар туркумининг йилқичилар оиласига мансуб қуш. Шомда ва тунда фаол ҳаёт кечиради. Ерда яхши югуради ва учади. Сийрак ўсимликли қумли чўл ва саҳроларда, очиқ ландшафтлардаги сув бўйларида яшайди.

Ўзбекистонга баҳорда учиб келади; кузда иссиқ мамлакатларга учиб кетади. Ердаги уяга 2 та тухум қўяди. Тухумларни нари ва модаси 4 ҳафта босади. Жўжалари 1,5—2 ойдан сўнг уча бошлайди. Асосан, қўнғизлар, тўғри қанотлилар ва б. ҳашаротлар ҳамда судралиб юрувчилар ва майда кемирувчилар билан озикланади.

Loading...