ЙОД

ЙОД, иод (лот. Iodum, юн. iodis — бинафша рангли) , I — Менделеев даврий системасининг VII гуруҳига мансуб кимёвий элемент, галогенларга киради. Тартиб рақами —53, ат. м. 126,9045. 1811 й. да француз кимёгари Б. Куртуа томонидан кашф этилган. Табиий Йод ат. м. 127 га тенг бўлган битта барқарор изотопдан иборат. Оксидланиш даражаси — — 1, +1, +3, +5 ва +7; электронга мойиллиги —3,08 эВ. Полинг бўйича электроманфийлиги 2,5; ат. радиуси 0,136 нм, ион радиуси (қавсларда координацион сони келтирилган) I-—0,206 нм (6), 15+— 0,058 нм (3), 0,109 нм (6), Г+-0,056 нм (4), 0,067 нм (6).

Йод тарқоқ элемент, минералларидан — йодаргарит Agl, лаутарит (СаЮ3)2 лар таркибида, магма ва чўкма тоғ жинсида учрайди. Йод тоғ жинсларидан сув таъсирида ювилиб ажралади ва организмларда йиғилади. Mac, сув ўтларида (уларнинг кулида) Йод миқдори 0,5% гача бўлади. Йоднинг асосий манбаи океан сувларидир (1л сувда ўртача 5-10~5 г). Йод органик моддаларда осон йиғилади. Саноат миқёсида Йод нефть ва газ конларидан улар билан бирга чиқадиган йўлакай сувлар ва ер ости иссиқ шўр сувлари (0,01—0,1 кг/м3), селитра қат-ламларидан (1% гача) олинади. Суюқланиш т-раси 113,5°, қайнаш т-раси 184,35°; қаттиқ Йоднинг зичлиги 4,94 г/ см3, суюқ Йод ники 3,96 г/см3.

Аммиакнинг сувдаги эритмаси билан портловчи моддаазот йодид Nl3 ҳосил қилади.

Йод олишда нефть ва газ конлари (қудуқлари)дан чиққан йўлакай сувлар, ер ости иссиқ шўр сувлари, денгиз сувўтлари ҳамда натрийли селитра олишда ажралган натрий йодатга бой эритма хом ашё сифатида хизмат қилади. Йод, асосан, 3 усулда олинади:

1) сорбент ва ионитларни бойитиб;

2) йодли сув ўтларини куйдириб;

3) ҳаво ёрдамида ажратиш ва ютилиш (Мас, NaOH эритмаси ва сорбентларда) усуллари.

Ўзбекистонда Йод таркибида 15—40»’/ л Й. бўлган нефть қудуклари ва ер ости шўр сувларидан ҳаво ёрдамида ажратиш ва ютилиш усулларини қўллаб олинади. Бу сувларда Йод, асосан, йодид, йодат ва органик бирикмалар ҳолида учрайди. Йод ли сувларни кислотали (H2SO4 ёки НС1) шароитда (рН=2,5+3,5) оксидловчилар (Cl2, NaNO2 ёки кальций гипохлорит, натрий гипохлорит) эритмаси ва б. иштирокида Йод бирикмаларининг сув томчиларига (60—75°да) босим остида хаво юбориб, Йод ҳавога эркин ҳолда ўтказилади. Бундай шароитда ҳавога қисман водород йодид кис-лотаси ҳам ўтади.

Ҳавога ажралган 12 сувли шароитда сорбентлар ёрдамида (Мас, 20—25 г/л гача натрий ишқори эритмасида) бойитилади.

Йодга бойитилган ишқор эритмасини нейтраллаб, кислотали (H2SO4) шароитда оксидловчилар (Мас, Cl2, NaNO2, K2Crj07 ва ҳ. к.) иштирокида элемен-тар И. (Й. пастаси) ажратиб олинади.

Нефть билан бирга чиқадиган оқова сувлар, ер ости иссиқ шўр сувларидан олинган Йод таркибида қисман органик бирикмалар ҳам бўлганлиги учун уни сублимация ёки саноат шароитида (125—140° да) концентрланган H2SO4 билан тозаланади.

Селитра саноатидан чиққан NaIO3 эритмасидан элементар Й. ’ олиш учун эритмага SO2 билан ишлов берилади.

Сув ўтларида Йод жуда оз миқдорда бўлганлиги сабабли, уларни аввал ёқилади, бойитилган кулни сувли эритмага ўтказиб, эритмага оксидловчилар таъсир эттирилади.

Йод ва унинг бирикмалари, асосан, тиббиётда қўлланилади. Йод эритмаси бактерия ва микробларга карши курашиш хоссасига эга бўлиб, уни ши-кастланган терини даволашда, Йоднинг калий ва натрийли тузлари Йод етишмаслиги натижасида келиб чиқадиган касалликларда, Мас, буқоқ, асаб касалликлари, семириш, ақл заифлиги, турли юкумли касалликларда қўлланилади. Бу касалликларнинг олдини олиш учун йодланган ош тузини истеъмол қилиш зарур. Ҳозирги кунда республикамизда йодни ер ости иссиқ сувларидан ажратиб олиш технологияси Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийсида йўлга қўйилган. Кристалл ҳолдаги Йоддан калий йодид олинади. Хўжаикон туз заводи (Сурхондарё)да ош тузини саноат миқёсида йодланади.

Йод анорганик (K. I, КЮ3 ва ҳ. к.) ва органик синтезда, аналитик кимёда (йодометрия), радиацион кимёда, фотографияда, соф ҳолдаги металлар (Ti, Zn), ўта нур сезгир моддалар, махсус мотор ёқилғилари олишда, антидетонатор сифатида, қутбланиш хоссасига эга бўлган махсус шишалар олишда, кумуш йодат эса булутдаги сувнинг кристаллизация марказини ҳосил қилишда қўлланилади. Водород ва кислород аралашмасига атиги 0,002% Й. буғи қўшилса, портлаш хоссаси йўқолади.

Ад.: Потаенко К. Д., Эшонхўжаев С., Ўзбекистон Республикаси фан ва техника комитети бюллетени, 1999 й., №1. ; Ксензенко В. И., Стасиневич Д. С, Химия и технология брома, йода и их соединений, М., 1979.

Саид Эшонхўжаев.

Loading...