ЙОДОФОРМ

ЙОДОФОРМ, CHI, — сарик, рангли, ўткир ҳидли кристалл модда. Суюқланиш т-раси 119°, таркибида 96,7% йод бор. Ёруғлик таъсирида парчаланади. Саноатда натрий ёки калий йодиднинг спиртдаги эритмасини электролиз қилиш йўли б-н олинади. Глицерин, хлороформ, спирт ва б. эритувчиларда эрийди. Тиббиётда антисептик дори сифатида ишлатилади.

Loading...