ЙОКОСУКА

ЙОКОСУКА — Япониядаги шаҳар, Хонсю о. нинг жан.-шарқида, Канагава префектурасида. Йирик порт, т. й. станцияси. Аҳолиси 432,1 минг киши (1995). Кемасозлик ва кема ремонти корхоналари, иссиқлик электр ст-яси, ҳарбий з-длар, тўқимачилик ва тикувчилик корхоналари мавжуд. Йокосука — авиация и. т. маркази. Денгизчиликўқув муассасалари, денгиз музейи, аквариум бор. Й. — Япониянинг йирик ҳарбий-денгиз базаси.

Loading...