ЙЎЛ МАШИНАЛАРИ

ЙЎЛ МАШИНАЛАРИ — йўл қурилиш ишлариш ишлатиладиган машиналар. Йўл машиналарининг ўзиюрар, ўрнатма ва тиркама (автомобиль, трактор ва тягачларга тиркаладиган); тайёрлов ишларида ишлатиладиган (дарахт қулаткич, тош йиғгич, юмшаткичлар) ва тупроқ ишларида ишлатиладиган (бульдозер, грейдер, грейдер-элеватор, экскаватор, ариқ қазигич, йўл ғалтаги, титрама зичлагич, зичлагичлар) хиллари бор. Грунтни қатлам-қатлам қилиб зичлашда ўзи ағдаргичлар, скрепер ва б. билан келтирилган материал галтаклар, титрама галтак, шиббалагичлар билан зичланади. Заминни тайёрлашда, такомиллашган, енгил йўл қопламаларини қуришда чақиқ тош, шағал, лагич, ювгич, бетон қоргич ва асфальт-бетон қоргичлар; йўл заминини ва қоп-ламасини ҳосил қиладиган машиналар: бетонни пардозлагичлар, гудронаторлар; йўлни таъмирловчи ва уни яхши ҳолатда сакловчи махсус машиналар: таъмирловчи автогрейдер ва текислагичлар, таъмирловчи гудронаторлар хамда битум крзонлари, автотаъмирловчилар, қум отгичлар, супириб-йиғгичлар, сув сепиш машиналари, қор тозалаш ва б. машиналар бор. Йўл машиналарида автоматик назорат қилиш қурилмалари ва гидравлик юритмалар қўлланилади. Йўл машиналари йўл қурилиш ишларида, гидротехник, аэродром, саноат, фуқаро ва қ. х. қурилишида, кон саноатида ва б. да ҳам қўлланилади.

Loading...