ЙЎЛ ЎТКАЗГИЧЛАР

ЙЎЛ ЎТКАЗГИЧЛАР — икки ёки ундан ортиқ транспорт магистраллари кесишадиган жойга қуриладиган кўприк, транспорт воситаларининг мустақил ҳаракатланиши учун мўлжалланади. Йўл ўтказгичлар автомобиль йўли т. й. билан кесишадиган жойга, шунингдек, транспорт воситалари ва йўловчилар серқ-атнов бўладиган шаҳар йўлларига қурилади. Йўл ўтказгичларнинг шаклига кўра, планда тўғри чизиқли, эгри чизикли; бир ва кўп ярусли; балкали, рамали ёки арка тизимли; металл, темирбетон ва пўлат-темир-бетондан пролётли (оралиқли) қилиб қуриладиган хиллари бор. Улар кўпинча 1—4 пролётли (10 — 40 м ва ундан ортиқ оралиқда) қилиб қурилади.

Loading...