ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ ИШЛАРИ

ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ ИШЛАРИавтомобиль йўлларини қуришдаги комплекс ишлар; тайёрлов ва асосий ишларга бўлинади. Тайёрлов Йўл қурилиши ишларида қурилиш участкаси бута, тўнка ёки тошлардан тозаланади, қурувчиларга вақтинчалик тураржой, маиший иншоотларни қуриш ва б. амалга оширилади. Асосий Йўл қурилиши ишлари йўл қурилишига керак бўладиган материалларни тайёрлаб берадиган тайёрлаш ишларига ва уларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ишларига бўлинади. Тайёрлаш ишларига карьерлардан йўлларни қуриш учун керак бўладиган тош ёки бошқа материалларни қазиб олиш ва уларга ишлов бериш ишлари, шунингдек, бетон қоришмалар, йўл плиталари, қувурлар, кўприк конструкциялари ва б. тайёрланадиган ихтисослаштирилган корхоналардаги ишлар киради. Қурилиш-монтаж ишларига бевосита йўл трассасида амалга ошириладиган ишлар: йўл тўшамасини тайёрлаш, сунъий иншоотлар (туннель, йўл ўтказгичлар, кўприклар) қуриш, йўл қопламасини ётқизиш, йўл четини текислаш, нишаб ва ўйиқларни мустаҳкамлаш, йўл белгилари, тўсикдар ўрнатиш ва б. Й. қ. и. йўл трассасидаги иш ҳажмини бир текисда тақсимлаб ва кичик йўл участкасидаги катта ҳажмдаги ишлар (Мас, баланд тўкмалар барпо қилиш) ни бажариб амалга оширилади. Йўл қопламасининг хилига қараб Йўл қурилиши ишлари технологияси тур-лича бўлади. Мас, асфальт-бетон ётқизишда асоснинг пастки қатламига қум сепиб, устки қаламига цемент қўшилган шағал ётқизилади, икки қатлам битум минерал ва асфальт-бетон аралашмаси ётқизилади. Йўл қурилиши ишлари Қ-и. йўл машиналари ёрдамида поток усулда бажарилади.

Ад.: Моилевич В. М., Основы организации дорожно-строительных работ, М., 1975.

Loading...