ЙЎЛАРИЛАР

ЙЎЛАРИЛАР, помпилидлар (Роtpilidae) — пардақанотлилар туркумига мансуб арилар оиласи. Танасининг уз. 3 — 25 мм. 3000 га яқин (Ўзбекистонда 100 га яқин) тури маълум. Ўргимчакларни овлайди. Тупроққа битта ёки бир неча камерали ин қуради. Ҳар бир инга урғочиси биттадан чақиб фалажланган ўргимчак олиб киради. Ҳар бир ўргим чакка битта ёки бир нечтадан тухум қўйиб, инининг оғзини лой билан суваб ташлайди. Тухумдан чиққан қуртлари ўргимчак тўқималарини еб, вояга етади.

Loading...