ЙЎЛБАРСҚУЙРУҚ

ЙЎЛБАРСҚУЙРУҚОрол денгизининг жан. да, аввалги Мўйноқ я. о. нинг шим.-ғарбига туташган қирғоқ бўйи марза оролидан иборат кум тили. Орол денгизининг чекиниши туфайли қуруқлик б-н қўшилиб кетган. Бал. 53 — 54 м, уз. 21 км бўлган. Қад. учта қум марзасидан иборат. Шим.-ғарбида Йўлбарсқуйруқ бурни бўлган. Ў ерда 1960—80 й. ларда гидрометеорологик ст-я фаолият кўрсатган. Денгиз чекингандан кейин Йўлбарсқуйруқни бархандўнг қумлар қоплаган. Ҳудудда қора саксовул, қандим каби буталар тарқалган.

Prev Article

ЙЎЛАК

Next Article

ЙЎЛДОШ