ЙЎЛДОШ

ЙЎЛДОШ, бола ўрни — бола туғилгач, кетидан тушадиган ҳомила пардалари, плацентаси ва киндигидан иборат аъзо: ҳомилани она танаси билан боғлаб туради. Туғруқнинг Йўлдош тушиш даврида плацента ва пардалар бачадон деворидан тўла кўчади ва туғруқ йўллари орқали чиқади (яна қ. Плацента).

Loading...